Мирзиёев тиббиёт соҳасига доир таклифларни кўриб чиқди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2024
Oбуна бўлиш
Мутасаддиларга эришилган натижаларни ҳисоб-китоб қилиб, уларнинг муддатини узайтириш бўйича кўрсатма берилди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Таҳлилларга кўра, жами онкологик касалликларнинг ўртача 20-25 фоизи аёллардаги кўкрак бези ва бачадон саратонига тўғри келади. Шу боис бу борада скринингларни кенгайтириш ва уларнинг реестрини юритиш режалаштирилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2024
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний.
Шунингдек, гематология, кардиология, эндокринология касалликларини эрта аниқлаш ва уларни даволаш бўйича уч йиллик дастурлар бу йил якунига етади. Мутасаддиларга эришилган натижаларни ҳисоб-китоб қилиб, уларнинг муддатини узайтириш бўйича кўрсатма берилди.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни ўн беш ойлик талаб асосида харид қилиш тизими таклиф этилмоқда. Бунда келгуси йиллар учун эҳтиёжлар 1 августдан кечикмасдан, Давлат бюджети параметрлари билан бир вақтда шакллантирилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2024
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил қилинади. Марказга 2025 йил 1 январдан бошлаб, оригинал дори воситалари ва ёпиқ турдаги лаборатор ускуналар учун сарфлов воситаларини бевосита ишлаб чиқарувчидан тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилади.
Яна бир таклифга кўра, донорларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони олганларга бир йўла бериладиган пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорини 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади. Уларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади, давлат сиҳатгоҳларида даволаниш навбатсиз бўлади.
Ушбу янги тизим келгуси йил 1 январдан жорий қилиниши белгиланди.
Ўзбекистонда санитария ва фитосанитария чоралари бўйича Жаҳон савдо ташкилотини хабардор қилиш тартибини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Семейная поликлиника №22 Учтепинского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2024
Мирзиёев қатор тиббиёт ходимларини мукофотлади
Янгиликлар лентаси
0