Мирзиёев қатор тиббиёт ходимларини мукофотлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаСемейная поликлиника №22 Учтепинского района
Семейная поликлиника №22 Учтепинского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2024
Oбуна бўлиш
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Бу бўйича президент фармони имзоланди.
II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан:
Абдурахманов Акрам Абдусаттарович - Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий маркази жарроҳи;
Батиров Абдурахман Рузумбаевич - Боёвут туманидаги "Боёвут Тўмарис шифо" масъулияти чекланган жамияти болалар шифокори, Сирдарё вилояти;
Жалолова Хафиза Мухторовна - Поп тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири, Наманган вилояти;
Худайбердиев Кобил Турсунович - Андижон давлат тиббиёт институтининг травматология, ортопедия ва нейрожарроҳлик кафедраси мудири, Андижон вилояти;
II даражали "Саломатлик" ордени билан:
Авезова Гулнора Рустамовна - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Навоий вилояти филиали Қизилтепа тумани бўлими бош фельдшери;
Аллакулов Исламбай Мадримович - Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлими мудири;
Бердиева Муқаддас Хасанбоевна - Шароф Рашидов туманидаги "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамшираси, Жиззах вилояти;
Мауленов Бабараушан Жумабаевич - Шуманай тумани тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлими анестезиолог-реаниматологи, Қорақалпоғистон Республикаси;
Махматмуратова Гулсина Исламовна - Ургут туманидаги "Шароф Рашидов" оилавий шифокорлик пункти умумий амалиёт шифокори, Самарқанд вилояти;
Мемджанова Алия Нуриевна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиали лаборатория бўлими мудири, Фарғона вилояти;
Назаров Акмал Бобамуротович - Паркент тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири, Тошкент вилояти;
Саидов Ашур Сапарович - Бандихон туманидаги 44-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Сурхондарё вилояти;
Сафаров Ориф Мурадуллаевич - Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали офтальмологи, Бухоро вилояти;
Шукуров Абдурахман Раупович - Қарши шаҳри марказий шифохонасининг реанимация бўлими мудири, Қашқадарё вилояти;
"Дўстлик" ордени билан:
Джумабаева Роза Базарбаевна - Бўстонлиқ туманидаги "Пском" оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Тошкент вилояти;
Салахитдинов Шухратжон Нажмитдинович - Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари – бош шифокори;
Сметова Гулнар Жолдасбаевна - Кегейли туманидаги "Ақтуба" оилавий шифокорлик пункти умумий амалиёт шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси;
Хакимова Сохибахон Обиджановна - Андижон туманидаги "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи кичик тиббий ходими, Андижон вилояти;
Хлевная Елена Андреевна - Гулистон шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори, Сирдарё вилояти;
Шамсиев Азамат Мухитдинович - Самарқанд давлат тиббиёт университетининг болалар хирургияси кафедраси профессори;
"Соғлом турмуш" медали билан:
Артиқова Ҳулкар Акрамовна - Ғаллаорол тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Жиззах вилояти;
Намозова Муниса Саломовна - Ғозғон шаҳри тиббиёт бирлашмаси тиббий бригада ҳамшираси, Навоий вилояти;
Ниязова Дилорам Аскаровна - Тошкент шаҳридаги 2-болалар жарроҳлик клиник шифохонасининг жарроҳлик бўлими катта ҳамшираси;
Ужарова Дилбар Хуррамовна - Ғузор туманидаги "Қовчин" оилавий шифокорлик пункти шифокори, Қашқадарё вилояти;
Хусанова Норбегим Ривожовна - Пахтачи тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлинмаси мудири, Самарқанд вилояти;
Ҳамдамова Муҳайёхон Тўхтасиновна - Бухоро давлат тиббиёт институтининг акушерлик ва гинекология кафедраси профессори, Бухоро вилояти;
Ҳомиджонова Рано Жияновна - Сўх туманидаги "Ленбур" оилавий шифокорлик пункти ҳамшираси, Фарғона вилояти;
"Шуҳрат" медали билан:
Жумабоев Отабек Тоштемирович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали жарроҳи, Андижон вилояти;
Қобилов Ботир Закирович - Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали хирургия бўлими мудири, Жиззах вилояти;
Мусаев Улуғбек Эргашалиевич - Мингбулоқ туманидаги "Med Layt" хусусий клиникаси раҳбари, шифокор-терапевти, Наманган вилояти;
Султанова Зулфия Раджапбаевна - Тупроққалъа туманидаги "Саримой" оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Хоразм вилояти;
Тангирбергенов Рустам - Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг Беруний тумани бўлими ҳайдовчиси;
Тиллабоев Содиқжон Валиевич - Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлими жарроҳи, Фарғона вилояти;
Шарипов Исламжан Маматханович - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг кам инвазив юрак-қон томир жарроҳлиги бўлими мудири;
Шарипова Раъно Рустамовна - Сариосиё туманидаги "Гулистон" оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Сурхондарё вилояти;
Ярматов Алишер - Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси аъзоси, Самарқанд вилояти.
Ўзбекистонда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.
Янгиликлар лентаси
0