https://sputniknews.uz/20241113/baa-ozbekiston-1000-megavatt-shamol-elektr-stantsiya-46598101.html
БАА Навоийда 1000 мегаватт қувватли шамол электр станциясини қуради
БАА Навоийда 1000 мегаватт қувватли шамол электр станциясини қуради
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва БААнинг “Masdar” компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.
2024-11-13T13:08+0500
2024-11-13T13:08+0500
2024-11-13T13:08+0500
иқтисод
ўзбекистон
баа
шамол электр станцияси
навоий вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0d/46592705_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_aab0604ce5185d32d907ade36e995a67.jpg
TOШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг “Masdar” компанияси Ўзбекистонда 1000 мегаватт қувватли шамол электр станциясини қуради, дея хабар берди Энергетика вазирлиги. Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган COP-29 анжумани доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва БААнинг “Masdar” компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди. Мазкур электр станция қурилиш жараёнида 600-800 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига 3,5 млрд кВт⋅соат электр энергиясини ишлаб чиқариш, 1 млрд куб метр табиий газ захиралари тежалади. Айтилишича, БААнинг “Уч баравар кўп қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш” ташаббуси билан биргаликда, Ўзбекистон ҳам дунё миқёсида иқлим ўзгаришига қарши курашишга қаратилган ҳаракатларга қўшилади. Ўзбекистон, ўз навбатида, Париж шартномаси мақсадларини қўллаб-қувватлайди ва қайта тикланувчи энергия соҳасидаги глобал ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган. Маълумот учун, БАА компанияси Ўзбекистоннинг ишончли ва стратегик ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Компания билан умумий қуввати 1497 МВтга тенг бўлган лойиҳалар – Зарафшон шамол электр станцияси (500 МВт) ва Кармана (100 МВт), Ғаллаорол (220 МВт), Каттақўрғон(220 МВт) ва Шеробод (457 МВт) туманларидаги қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилган ҳамда Олот (250 МВт), Ғузор (300 МВт) каби йирик лойиҳалар доирасида ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда ушбу электр станциялар Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи энергия соҳаcини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиб келмоқда.
ўзбекистон
баа
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0d/46592705_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_920165e8a5765270a881dc8f3f3ef42e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
cop-29 анжуман ўзбекистон энергетика вазирлиги баанинг “masdar” компанияси навоий вилояти учқудуқ тумани қуввати 1000 мвт бўлган шамол электр станцияси
cop-29 анжуман ўзбекистон энергетика вазирлиги баанинг “masdar” компанияси навоий вилояти учқудуқ тумани қуввати 1000 мвт бўлган шамол электр станцияси
БАА Навоийда 1000 мегаватт қувватли шамол электр станциясини қуради
Шамол электр станцияси Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида қурилади.
TOШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг “Masdar” компанияси Ўзбекистонда 1000 мегаватт қувватли шамол электр станциясини қуради, дея хабар берди
Энергетика вазирлиги. Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган COP-29 анжумани доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва БААнинг “Masdar” компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.
Мазкур электр станция қурилиш жараёнида 600-800 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига 3,5 млрд кВт⋅соат электр энергиясини ишлаб чиқариш, 1 млрд куб метр табиий газ захиралари тежалади.
“Ушбу лойиҳа Ўзбекистон учун нафақат иқтисодий фойда, балки атроф-муҳит ҳимояси учун ҳам катта аҳамиятга эга. Мазкур шамол электр станциясини қуриш орқали атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни йилига 1,4 млн тоннага камайтиришга эришилади. Ушбу шамол электр станцияси ҳамкорликнинг янги босқичи бўлиб, у Ўзбекистонга энергетика хавфсизлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлаш имкониятини беради”, — дея қайд этилган хабарда.
Айтилишича, БААнинг “Уч баравар кўп қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш” ташаббуси билан биргаликда, Ўзбекистон ҳам дунё миқёсида иқлим ўзгаришига қарши курашишга қаратилган ҳаракатларга қўшилади.
Ўзбекистон, ўз навбатида, Париж шартномаси мақсадларини қўллаб-қувватлайди ва қайта тикланувчи энергия соҳасидаги глобал ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган.
Маълумот учун, БАА компанияси Ўзбекистоннинг ишончли ва стратегик ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Компания билан умумий қуввати 1497 МВтга тенг бўлган лойиҳалар – Зарафшон шамол электр станцияси (500 МВт) ва Кармана (100 МВт), Ғаллаорол (220 МВт), Каттақўрғон(220 МВт) ва Шеробод (457 МВт) туманларидаги қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилган ҳамда Олот (250 МВт), Ғузор (300 МВт) каби йирик лойиҳалар доирасида ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда ушбу электр станциялар Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи энергия соҳаcини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиб келмоқда.