Ўзбекистон ва Новосибирск ишбилармон доиралари бизнес-форум ўтказади

© ИА "Дунё"В Новосибирске обсуждены планы проведения узбекско-российского бизнес-форума с участием деловых кругов нашей страны
В Новосибирске обсуждены планы проведения узбекско-российского бизнес-форума с участием деловых кругов нашей страны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2024
Oбуна бўлиш
Ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон ва Новосибирск вилояти ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг Новосибирск вилояти ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилади. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Ўзбекистон Бош консулхонасида Новосибирск вилояти саноат, савдо ва тадбиркорликни ривожлантириш вазири ўринбосари Денис Рягузов билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон ва Новосибирск вилояти ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказиш, ҳудудлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Денис Рягузов ушбу тадбирни ташкил этиш Новосибирск вилояти губернаторининг шахсий назоратида эканини билдирди. Шунингдек, Новосибирск вилояти раҳбарияти Ўзбекистон билан ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратаётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашувда бўлажак бизнес-форумда қишлоқ хўжалиги, қурилиш, фармацевтика, энергетика ва бошқа соҳалардаги корхоналарни жалб этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2024
Ўзбекистон Россия билан ахборот хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорлик қилади — янги қарор
Янгиликлар лентаси
0