https://sputniknews.uz/20241106/uzbekistan-russia-axborot-xavfsizligik-hamkorlik-qaror-46469849.html
Ўзбекистон Россия билан ахборот хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорлик қилади — янги қарор
Ўзбекистон Россия билан ахборот хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорлик қилади — янги қарор
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия ўртасида яна бир ҳужжат тасдиқланди.
2024-11-06T11:15+0500
2024-11-06T11:15+0500
2024-11-06T11:15+0500
сиёсат
ўзбекистон
россия
янги қарор
ҳамкорлик
хавфсизлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/06/18173826_232:635:2743:2048_1920x0_80_0_0_4485b185282bcb44c480d8170e551531.jpg
TOШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Россия Федерацияси билан ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда президент имзолаган тегишли қарорда назарда тутилган. Ўзбекистон президенти қарори билан Россия билан халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади. Шартнома 2021 йил 18 ноябрь куни Мирзиёевнинг Россияга ташрифи чоғида Москвада имзоланган. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига мазкур шартнома бўйича ишларни мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди. Халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар: Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таминлайди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/06/18173826_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_88f78258e64aae762e13c7009969e375.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия ахборот хавфсизлиги ҳамкорлик
ўзбекистон россия ахборот хавфсизлиги ҳамкорлик
Ўзбекистон Россия билан ахборот хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорлик қилади — янги қарор
Ўзбекистон ва Россия ўртасида яна бир ҳужжат тасдиқланди.
TOШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Россия Федерацияси билан ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда президент имзолаган тегишли қарорда
назарда тутилган. Ўзбекистон президенти қарори билан Россия билан халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.
“2021 йил 18 ноябрда Москва шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқлансин”, — дейилган ҳужжат матнида.
Шартнома 2021 йил 18 ноябрь куни Мирзиёевнинг Россияга ташрифи чоғида Москвада имзоланган. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига мазкур шартнома бўйича ишларни мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.
Халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар:
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Давлат хавфсизлиги хизмати;
Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлиги.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таминлайди.