https://sputniknews.uz/20241106/xalq-tabobat-xizmatlar-javobgarlik-46469248.html
Халқ табобати йўналишидаги айрим хизматлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Халқ табобати йўналишидаги айрим хизматлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ҳуқуқбузарликларни қайта содир этиш маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. 06.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-06T10:14+0500
2024-11-06T10:14+0500
2024-11-06T10:14+0500
жамият
ўзбекистон
жавобгарлик
жарима
реклама
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/14/33061435_0:268:3072:1996_1920x0_80_0_0_36f4c698ae0906efde807a7f0d5e6b2e.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларда даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланди. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган билан айрим қонун ҳужжатларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларда назарда тутилган.Ҳужжат билан қуйидаги ҳолатларга маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда:Мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда.Шунингдек, халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланмоқда.Агар ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такроран этилган бўлса, - базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини “чувалчанг” истеъмол қилмасликка чақирди
https://sputniknews.uz/20240307/ozbekiston-va-hindiston-xalq-tabobati-boyicha-hamkorlikni-mustahkamlaydi-42831479.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/14/33061435_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_369020ab9d864903abd4b6ac3dc9cc8e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, жавобгарлик, жарима, реклама
жамият, ўзбекистон, жавобгарлик, жарима, реклама
Халқ табобати йўналишидаги айрим хизматлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Ҳуқуқбузарликларни қайта содир этиш маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларда даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланди. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган билан айрим қонун ҳужжатларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларда
назарда тутилган. Ҳужжат билан қуйидаги ҳолатларга маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда:
фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик;
хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик.
Мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда.
Шунингдек, халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланмоқда.
“Халқ табобати соҳасида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатиш ҳамда мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилиш, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 20 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”, — дейилади ҳужжат матнида.
Агар ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такроран этилган бўлса, - базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.