https://sputniknews.uz/20241030/eoii-transport-xizmatlar-bozor-46365079.html
ЕОИИ транспорт хизматларининг умумий бозорини шакллантириш ғоясини амалга оширмоқда
ЕОИИ транспорт хизматларининг умумий бозорини шакллантириш ғоясини амалга оширмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ 2024–2026 йилларга мўлжалланган йўл харитасини амалга оширмоқда. Унга киритилган чора-тадбирлар транспорт соҳасида интеграция жараёнларини изчил чуқурлаштиришга қаратилган.
2024-10-30T08:43+0500
2024-10-30T08:43+0500
2024-10-30T08:43+0500
ўзбекистон ва еоии
иқтисод
ўзбекистон
еоии
еик
транспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/18/45810515_0:75:1336:826_1920x0_80_0_0_eadefe9ecff1c9686a31c2bb39165eb3.jpg
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ягона транспорт маконини яратиш ва транспорт хизматларининг умумий бозорини шакллантириш ғоясини амалга оширмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев маълум қилди, деб ёзмоқда комиссия матбуот хизмати.Шу мақсадда бешта давлат транспорт интеграцияси бўйича қўшма тадбирларни келишиб олади, бу келишувларни, жумладан, йўл хариталарида қайд этади.Бугунги кунда ЕОИИ 2024–2026 йилларга мўлжалланган йўл харитасини амалга оширмоқда. Унга киритилган чора-тадбирлар транспорт соҳасида интеграция жараёнларини изчил чуқурлаштиришга қаратилган.Ҳужжатни тайёрлашда экспертлар замонавий шароитда автомобиль, темир йўл, ҳаво ва сув транспортини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, уларни тартибга солишни бир-бирига яқинлаштириш имкониятларини, шунингдек, транспорт фаолиятининг тармоқ миқёсидаги жиҳатларини баҳолади.Ҳужжат ЕОИИда “Шарқ-Ғарб” ва “Шимол-Жануб” йўналишларидаги транспорт инфратузилмаси “тўсиқлари” рўйхатини шакллантириш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш каби муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади.Шунингдек, у ЕОИИга электрон транспорт ҳужжатларини жорий этиш бўйича Иттифоқ қонунчилигини такомиллаштиришни назарда тутади.
https://sputniknews.uz/20240809/eoii-mdh-formatida-transport-yolaklarini-rivojlantirish-45116118.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/18/45810515_67:0:1267:900_1920x0_80_0_0_d73dd57d68033584bb9f8208f51a8b2a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии тарнспорт бозори
ЕОИИ транспорт хизматларининг умумий бозорини шакллантириш ғоясини амалга оширмоқда
ЕОИИ 2024–2026 йилларга мўлжалланган йўл харитасини амалга оширмоқда. Унга киритилган чора-тадбирлар транспорт соҳасида интеграция жараёнларини изчил чуқурлаштиришга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ягона транспорт маконини яратиш ва транспорт хизматларининг умумий бозорини шакллантириш ғоясини амалга оширмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев маълум қилди, деб ёзмоқда комиссия
матбуот хизмати. Шу мақсадда бешта давлат транспорт интеграцияси бўйича қўшма тадбирларни келишиб олади, бу келишувларни, жумладан, йўл хариталарида қайд этади.
Бугунги кунда ЕОИИ 2024–2026 йилларга мўлжалланган йўл харитасини амалга оширмоқда. Унга киритилган чора-тадбирлар транспорт соҳасида интеграция жараёнларини изчил чуқурлаштиришга қаратилган.
Ҳужжатни тайёрлашда экспертлар замонавий шароитда автомобиль, темир йўл, ҳаво ва сув транспортини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, уларни тартибга солишни бир-бирига яқинлаштириш имкониятларини, шунингдек, транспорт фаолиятининг тармоқ миқёсидаги жиҳатларини баҳолади.
Ҳужжат ЕОИИда “Шарқ-Ғарб” ва “Шимол-Жануб” йўналишларидаги транспорт инфратузилмаси “тўсиқлари” рўйхатини шакллантириш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш каби муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Шунингдек, у ЕОИИга электрон транспорт ҳужжатларини жорий этиш бўйича Иттифоқ қонунчилигини такомиллаштиришни назарда тутади.