Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ-МДҲ форматида транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди

© Пресс-служба ЕЭКАрзыбек Кожошев обсудил сотрудничество по развитию транспортных коридоров в формате ЕАЭС-СНГ
Арзыбек Кожошев обсудил сотрудничество по развитию транспортных коридоров в формате ЕАЭС-СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2024
Oбуна бўлиш
Йиғилиш иштирокчилари ЕОИИ ва МДҲ доирасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни қайд этди.
TOШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. МДҲ Ижроия қўмитаси ва Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) 2030 йилгача транспорт йўлакларини ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирлар режасини тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Комиссиянинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Мувофиқлаштирувчи Транспорт Кенгаши Ижроия қўмитаси билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ташаббуси ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев ва Мувофиқлаштирувчи Транспорт Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Геннадий Бессонов томонидан муҳокама қилинди.
МДҲ давлатлари ҳудудидан ўтувчи халқаро транспорт йўлакларини мувофиқлаштирилган ривожлантириш тўғрисидаги битимга мувофиқ фаолият юритувчи мувофиқлаштирувчи органлар ишида ЕИК иштироки ҳам кўриб чиқилди. Аввалроқ ЕИКнинг бундай ташаббуси ЕОИИга аъзо давлатларнинг транспорт соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарлари кенгаши томонидан қўллаб-қувватланган эди.
Йиғилиш иштирокчилари ЕОИИ ва МДҲ доирасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни қайд этиб, Евроосиё транспорт коридорлари ҳамда ЕОИИ ва МДҲ давлатлари ҳудудлари орқали ўтувчи халқаро транспорт йўлакларини ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканликларини билдирдилар.
“Биз транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича битта умумий иш қиляпмиз ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш орқали янада катта самарага эришишимиз мумкин”, – деди Арзибек Кожошев.
Учрашув якунлари бўйича 2030 йилгача транспорт йўлакларини ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбирлар режасини тайёрлаш бўйича баённома имзолаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мясо и стейки в продуктовом магазине в Маклине, штат Вирджиния, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда гўшт ишлаб чиқариш кўпайди
Янгиликлар лентаси
0