https://sputniknews.uz/20241029/minsk-mdh-mamlakatlar-doimiy-vakillar-46356316.html
Минскда МДҲ мамлакатлари доимий вакиллари учрашади
Минскда МДҲ мамлакатлари доимий вакиллари учрашади
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ мамлакатлари доимий вакиллари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. 29.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-29T09:29+0500
2024-10-29T09:29+0500
2024-10-29T09:29+0500
дунё янгиликлари
дунёда
минск
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0e/33920427_0:86:1616:995_1920x0_80_0_0_b88e6a0083ef2aa1718c0a31bfd50fe2.jpg
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Минск шаҳрида 30 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари Доимий вакиллари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.Минск шаҳридаги МДҲ Ижроия қўмитасида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Ҳамдўстликнинг низом ва бошқа органларидаги Доимий ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилади.Доимий вакиллар МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Давлат раҳбарлари кенгаши мажлислари якунларини сарҳисоб қилади, қабул қилинган ҳужжатлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб беради.Йиғилишда делегациялар раҳбарлари Давлат раҳбарлари кенгаши, Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва МДҲ Иқтисодий кенгаши мажлисларида билдирилган сиёсий, гуманитар ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик ташаббусларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.Бундан ташқари, мажлисда МДҲ Ижроия қўмитаси ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги меморандумни амалга ошириш бўйича 2023–2025 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режасини амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилиши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20241017/toshkent-mdh-adliya-vazirlar-46178413.html
минск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0e/33920427_88:0:1528:1080_1920x0_80_0_0_098e88be7e033d3b30e00cff751a2a24.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, минск, мдҳ
дунё янгиликлари, дунёда, минск, мдҳ
Минскда МДҲ мамлакатлари доимий вакиллари учрашади
МДҲ мамлакатлари доимий вакиллари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Минск шаҳрида 30 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари Доимий вакиллари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси
матбуот хизмати. Минск шаҳридаги МДҲ Ижроия қўмитасида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Ҳамдўстликнинг низом ва бошқа органларидаги Доимий ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилади.
Доимий вакиллар МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Давлат раҳбарлари кенгаши мажлислари якунларини сарҳисоб қилади, қабул қилинган ҳужжатлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича вазифаларни белгилаб беради.
Йиғилишда делегациялар раҳбарлари Давлат раҳбарлари кенгаши, Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва МДҲ Иқтисодий кенгаши мажлисларида билдирилган сиёсий, гуманитар ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик ташаббусларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, мажлисда МДҲ Ижроия қўмитаси ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги меморандумни амалга ошириш бўйича 2023–2025 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режасини амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилиши режалаштирилган.