https://sputniknews.uz/20241017/toshkent-mdh-adliya-vazirlar-46178413.html
Тошкентда МДҲ адлия вазирлари учрашди — келишувлар ва муҳокама этилган масалалар
Тошкентда МДҲ адлия вазирлари учрашди — келишувлар ва муҳокама этилган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Пойтахтда МДҲ иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашининг 18-мажлиси бўлиб ўтди. 17.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-17T16:10+0500
2024-10-17T16:10+0500
2024-10-17T19:46+0500
сиёсат
ўзбекистон
тошкент
мдҳ
адлия вазирлиги
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/11/46172803_0:162:3065:1886_1920x0_80_0_0_9f276da85148f7d3a73944c117c1a58d.jpg
TOШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашининг 18-мажлиси бўлиб ўтди. Унда Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон адлия вазирлари иштирок этишди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Йиғилишда МДҲ давлатлари адлия вазирлари ўз тажрибалар билан ўртоқлашишди.Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқуловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бўйлаб 14 мингдан ортиқ давлат ташкилотлари "E-qaror" тизимига уланган. Шунингдек, у 2021 йилдан буён маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг барча қарорлари ушбу электрон тизим орқали қабул қилинганини эслатди. Шундай қилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари йилига 150 мингдан ортиқ қарорлар қабул қилади. Охирги икки йилда судлар томонидан бекор қилинган давлат органларининг ноқонуний қарорлари сони 90 фоизга камайди. Бундан ташқари, маҳаллий даражада қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун сарфланадиган вақт ўртача 30 фоизга қисқарди. Россия адлия вазири Константин Чуйченконинг сўзларига кўра, адлия вазирлиги бепул юридик ёрдам кўрсатиш жараёнини рақамлаштириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Тадбирда таъкидланганидек, глобаллашув ва давлатлараро алоқаларнинг кучайиши шароитида МДҲ мамлакатлари ҳуқуқий соҳада фаол мулоқот ва ҳамкорликни талаб этадиган янги муаммоларга дуч келмоқда. Кун тартибида Ўзбекистоннинг МДҲга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасида ахборот алмашишнинг электрон тизимини яратиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташаббуси муҳокама қилинди. Ташаббус ҳақида: Тадбирда МДҲ иштирокчи давлатлари адлия вазирлари кенгашининг 2025-йилга мўлжалланган асосий тадбирлар режаси, 19-йиғилиш кун тартиби лойиҳаси тасдиқланди. Қуйидагилар режалаштирилган: Экспертларнинг фикрича, Тошкент мажлиси натижалари МДҲ ҳуқуқий тизимларидаги кейинги ўзгаришларнинг туртки бўлиши мумкин. Қабул қилинган қарорлар мамлакатлар ичида ҳам, халқаро майдонда ҳам қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва институционал ҳамкорлик ривожига таъсир кўрсатади. Ўзбекистон Адлия вазирлиги 2024 йил 1 январдан бошлаб МДҲ иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашига раислик қилмоқда. 2023 йилдаги МДҲ иштирокчи давлатлари адлия вазирлари Кенгашининг ўн еттинчи мажлиси Тожикистоннинг Душанбеда бўлиб ўтган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/11/46172803_168:0:2897:2047_1920x0_80_0_0_3f9bd0b41b735e44acffaf0e999abf07.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
сиёсат, ўзбекистон, тошкент, мдҳ, адлия вазирлиги, россия
сиёсат, ўзбекистон, тошкент, мдҳ, адлия вазирлиги, россия
Тошкентда МДҲ адлия вазирлари учрашди — келишувлар ва муҳокама этилган масалалар
16:10 17.10.2024 (янгиланди: 19:46 17.10.2024) Эксклюзив
Пойтахтда МДҲ иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашининг 18-мажлиси бўлиб ўтди.
TOШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашининг 18-мажлиси бўлиб ўтди. Унда Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон адлия вазирлари иштирок этишди, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Йиғилишда МДҲ давлатлари адлия вазирлари ўз тажрибалар билан ўртоқлашишди.
Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқуловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бўйлаб 14 мингдан ортиқ давлат ташкилотлари "E-qaror" тизимига уланган. Шунингдек, у 2021 йилдан буён маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг барча қарорлари ушбу электрон тизим орқали қабул қилинганини эслатди.
“Қабул қилинган қарорларни ушбу порталда эълон қилишнинг мажбурий тартиби ўрнатилди. Шу билан бирга, қонун ҳужжатларида мазкур электрон тизимдан ташқари ёки қоғозда қабул қилинган қарорлар юридик кучга эга эмаслиги белгилаб қўйилган”, — деди Тошқулов.
Шундай қилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари йилига 150 мингдан ортиқ қарорлар қабул қилади. Охирги икки йилда судлар томонидан бекор қилинган давлат органларининг ноқонуний қарорлари сони 90 фоизга камайди. Бундан ташқари, маҳаллий даражада қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун сарфланадиган вақт ўртача 30 фоизга қисқарди.
“Барча жараёнларни электрон форматга ўтказиш ҳам қоғоз ҳужжат айланишини сезиларли даражада қисқартириш имконини берди. Ҳар йили 3 миллион варақдан ортиқ қоғоз тежаб қоламиз, – дейди вазир.
Россия адлия вазири Константин Чуйченконинг сўзларига кўра, адлия вазирлиги бепул юридик ёрдам кўрсатиш жараёнини рақамлаштириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
2022 йил декабрь ойида “Ҳуқуқий ёрдам” ахборот тизимини синовдан ўтказдик. Юридик таълим ва бепул юридик ёрдам ягона давлат портали унинг муҳим қисмидир. Унинг ёрдамида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга ошириш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича долзарб ҳуқуқий ахборот билан танишиши мумкин. Бугунги кунда порталга фуқаролар учун энг муҳим масалаларга тааллуқли 205 та ҳаётий вазиятни жойлаштирилган”, — деди Россия адлия вазири.
Тадбирда таъкидланганидек, глобаллашув ва давлатлараро алоқаларнинг кучайиши шароитида МДҲ мамлакатлари ҳуқуқий соҳада фаол мулоқот ва ҳамкорликни талаб этадиган янги муаммоларга дуч келмоқда.
“Тошкентдаги мажлис қўшма ташаббусларни муҳокама қилиш, миллий даражада қабул қилинган муваффақиятли амалиётлар ва ҳуқуқий қарорлар билан ўртоқлашиш имкониятини берди. Иштирокчилар Ҳамдўстлик маконида ҳуқуқий маърифат, жумладан, ёшларни ҳуқуқий тарбиялаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати сифатини ошириш каби кенг кўламли масалаларни кўриб чиқдилар”, — дейилади Адлия вазирлиги хабарида.
Кун тартибида Ўзбекистоннинг МДҲга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасида ахборот алмашишнинг электрон тизимини яратиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташаббуси муҳокама қилинди.
Ягона электрон тизимни яратиш сўровларнинг самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш, ҳужжатларни қайта ишлаш, ижро этиш ва сақлаш устидан назоратни кучайтириш, ҳужжатларни йўқотиш ҳолатларини бартараф этишга қаратилган.
У тарқоқ ҳужжатлар оқимини ягона тизимга бирлаштириш, ҳужжат яратиш, архивга топшириш ва сақлаш, вақтни тежаш имконини беради.
Ташаббус Ҳамдўстлик маконида ҳуқуқий ҳамкорликни жадаллаштиришга, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган
Ягона электрон тизимни яратиш давлат сири ёки бошқа ҳимояланувчи ахборотни ўз ичига олган маълумотларни алмашишни назарда тутмайди.
Тадбирда МДҲ иштирокчи давлатлари адлия вазирлари кенгашининг 2025-йилга мўлжалланган асосий тадбирлар режаси, 19-йиғилиш кун тартиби лойиҳаси тасдиқланди.
Қуйидагилар режалаштирилган:
2025 йилда Кенгаш ишчи гуруҳлари ва органларининг йиғилишлари билан бир қаторда “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форумини ўтказиш
нотариат вакиллари учун стажировкалар
МДҲга аъзо давлатларнинг стажёрлари ва ёш адвокатлари учун вебинарлар ташкил этиш.
Экспертларнинг фикрича, Тошкент мажлиси натижалари МДҲ ҳуқуқий тизимларидаги кейинги ўзгаришларнинг туртки бўлиши мумкин. Қабул қилинган қарорлар мамлакатлар ичида ҳам, халқаро майдонда ҳам қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва институционал ҳамкорлик ривожига таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги 2024 йил 1 январдан бошлаб МДҲ иштирокчи давлатлари Адлия вазирлари кенгашига раислик қилмоқда. 2023 йилдаги МДҲ иштирокчи давлатлари адлия вазирлари Кенгашининг ўн еттинчи мажлиси Тожикистоннинг Душанбеда бўлиб ўтган эди.