https://sputniknews.uz/20241028/zelenskiy-briks-sammit-haqiqat-46355401.html
Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ” — элчи
Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ” — элчи
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Ҳиндистондаги элчиси Зеленскийни ҳақиқатдан йироқ деб атади. 28.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-28T20:01+0500
2024-10-28T20:01+0500
2024-10-28T20:01+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ҳиндистон
россия
украина
владимир зеленский
элчи
брикс (brics)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/15/46238459_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_bc6b421edcc2e18ffa18e4adb3943d12.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Владимир Зеленскийнинг Қозонда бўлиб ўтган БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”. Бу ҳақда Россиянинг Ҳиндистондаги элчиси Денис Алипов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Зеленский "Times of India" нашрига берган интервьюсида БРИКС саммити муваффақиятсиз якунланганини айтиб, бунга Саудия Арабистони ва Бразилия каби баъзи давлатлар раҳбарларининг йўқлиги сабаб бўлганини билдирган.Элчи саммит муваффақиятлари ҳақида гапирар экан, у БРИКСга янги аъзолар қўшилганидан сўнг биринчи марта кенгайтирилган режимда ўтказилганини ва саммитда ташкилотнинг ҳамкор давлатлари тоифасини яратиш ҳам таклиф этилганини эслатди.Эслатиб ўтамиз, БРИКСнинг Қозондаги саммити 22-24 октябрь кунлари бўлиб ўтди. БРИКС 2006 йилда тузилган давлатлараро бирлашма ҳисобланади. Россия 2024 йилнинг 1 январида БРИКСдаги раисликни қабул қилган.
https://sputniknews.uz/20241025/putin-ishtirokidagi-matbuot-anjumani-46297744.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/15/46238459_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_d8748b21635178fe137f40fa4d34ca4a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, ҳиндистон, россия, украина, владимир зеленский, элчи, брикс (brics)
дунё янгиликлари, дунёда, ҳиндистон, россия, украина, владимир зеленский, элчи, брикс (brics)
Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ” — элчи
Россиянинг Ҳиндистондаги элчиси Зеленскийни ҳақиқатдан йироқ деб атади.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Владимир Зеленскийнинг Қозонда бўлиб ўтган БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”. Бу ҳақда Россиянинг Ҳиндистондаги элчиси Денис Алипов маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. Зеленский "Times of India" нашрига берган интервьюсида БРИКС саммити муваффақиятсиз якунланганини айтиб, бунга Саудия Арабистони ва Бразилия каби баъзи давлатлар раҳбарларининг йўқлиги сабаб бўлганини билдирган.
“Мен ҳозиргина Зеленскийнинг интервьюсини ўқиб чиқдим, унда у Россияда ўтказилган БРИКС саммитини тўлиқ муваффақиятсизлик деб атади. У нимани назарда тутганини ёки унинг бу баёнотига нима сабаб бўлганини билмайман, чунки у батафсил маълумот бермади, лекин биз БРИКС саммити қандай тўлиқ муваффақиятли бўлганини кўряпмиз ва муҳокама қилмоқдамих. Очиғини айтсам, бу алоҳида мавзу Украина президенти ҳақиқатдан бутунлай четда қолган ягона мавзу эмас”, – деди Алипов.
Элчи саммит муваффақиятлари ҳақида гапирар экан, у БРИКСга янги аъзолар қўшилганидан сўнг биринчи марта кенгайтирилган режимда ўтказилганини ва саммитда ташкилотнинг ҳамкор давлатлари тоифасини яратиш ҳам таклиф этилганини эслатди.
“Саммитнинг асосий натижаларидан бири бу мақомда форумга қўшилиш учун якка тартибда таклиф қилинадиган ҳамкор давлатларнинг янги тоифасини яратиш бўлди. Бу давлатлар таклиф қабул қилингандан кейин эълон қилинади. БРИКСга ортиб бораётган қизиқишни қондириш жуда муҳим эди. Бу қадам, шубҳасиз, бизнинг кўп тармоқли ҳамкорлигимиз қийматини оширади ва бугунги кунда глобал озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига ҳал қилувчи ҳисса қўшаётган форумнинг глобал таъсирини кучайтиради”, — дея қўшимча қилди элчи.
Эслатиб ўтамиз, БРИКСнинг Қозондаги саммити 22-24 октябрь кунлари бўлиб ўтди. БРИКС 2006 йилда тузилган давлатлараро бирлашма ҳисобланади. Россия 2024 йилнинг 1 январида БРИКСдаги раисликни қабул қилган.