Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Сайлов куни прокуратура органларига 7 та мурожаат келиб тушди — Бош прокуратура

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишРабочее место диспетчера
Рабочее место диспетчера  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2024
Oбуна бўлиш
Шоҳрух Аминов: Мурожаатлар Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрига биттадан тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Сайлов куни прокуратура органларига фуқаролар, хусусан сайловчилар ва номзодлардан жами 7 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори ўринбосари Шоҳрух Аминов журналистларга брифингда маълум қилди.
“Мурожаатлар Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрига биттадан тўғри келади. Мурожаатларда Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашларга ўтказилаётган сайловларга оид масалалар баён этилган. Келиб тушган мурожаатларнинг 4 тасида сайлов комисссиялари томонидан фуқароларга сайловга таклифномалар берилмаганлиги баён этилган. Бундай мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, сайловчиларнинг сайлаш ҳуқуқлари амлада тўлиқ рўёбга чиқарилди”, — деди у.
Сайлов кодексининг 27-моддасига кўра, сайловчилар рўйҳатига сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқаролар киритилади. Шу муносабат билан доимий ёки вақтинча яшаш жойлари бошқа ҳудудларда бўлган фуқароларга ўзлари сайловчи сифатида рўйҳатга киритлган ҳудудлардаги тегишли сайлов участкаларига мурожаат қилишлари лозимлиги тушунтирилди.
Қолган 1 та мурожаат сайловолди ташвиқоти, биттаси сайловда овоз бериш тартиби бузилганлиги, 1 таси сайлов ўтказиш жараёнидаги ташкилий масала ҳақидаги мурожаатлардан иборат.

“Фуқаролар сайлов куни ҳам жараён ҳақида ўзларининг фикр мулоҳазаларини интернет тармоғи орқали билдириб боришди. Штабларимизда бутун сайлов жараёни давомида 33 та сайлов билан боғлиқ интернет маълумотлари жамланди. Уларни ўрганиш натижасида бугунги кунга қадар амалдаги қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатлари юзасидан 1 нафар шахсга нисбатан сайловолди ташвиқотини олиб бориш шарти ва тартибини бузиш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўҳрисида баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун судга юборилди”, — дея қўшимча қилди Аминов.

Бош прокурор ўринбосарининг сўзларига кўра, тажрибали прокурор, тергов ходимларидан иборат тезкор гуруҳлар тузилиб, мазкур хабарлар юзасидан текшириш ўтказилмоқда. Сайлов қонунчилиги бузилиши ҳақидаги мурожаатлар, ОАВ маълумотлари штаб томонидан алоҳида назоратга олинган.
Досрочное голосование на выборах президента Узбекистана в посольстве Узбекистана в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2024
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
Олий суд сайлов жараёнининг қонуний ўтишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0