Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Олий суд сайлов жараёнининг қонуний ўтишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди

© Sputnik / Владимир АлексеевДосрочное голосование на выборах президента Узбекистана в посольстве Узбекистана в Москве.
Досрочное голосование на выборах президента Узбекистана в посольстве Узбекистана в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2024
Oбуна бўлиш
Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полвоновнинг сайлов юзасидан брифинги бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Сайлов жараёни қонун нормаларига мувофиқ, юқори савияда ўтди. Бу ҳақда Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полвонов брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ўтган вақт давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51 прим 3-моддасида назарда тутилган сайлов комиссияси қарорларини ижро этмаслик ҳуқуқбузарлигига оид 1 та, 51 прим 5-моддасида назарда тутилган сайлов олди ташвиқотини олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш ҳуқуқбузарлигига оид 1 та, 51 прим 7-моддасида назарда тутилган ахборот ҳамда ташвиқот материалларига қасддан шикаст етказиш ҳуқуқбузарлигига оид яна 2 та ишлар судлар томонидан кўриб чиқилди. Улар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
“Олинган ахборотларга кўра, республика судларига ўтказилаётган сайлов жараёнлари билан боғлиқ бошқа мурожаатлар бўлмади. Сайловга тайёргарлик кўриш жараёнлари бошланганидан бугунги кунга қадар сайлов ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш, уларнинг ишларига тўсқинлик қилиш, мурожаатларини кўриб чиқишни ғайриқонуний тарзда рад этиш, кўриб чиқиш муддатларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари судларга келиб тушмаган”, — дея қайд этди у.
Олий суд раиси ўринбосарининг таъкидлашича, сайлов жараёни қонун нормаларига мувофиқ, юқори савияда ўтганлигини эътироф этиш мақсадга мувофиқ.

“Бунга қуйидаги омиллар хизмат қилди: биринчидан, аҳолининг ҳуқуқий онги ошганлиги, ушбу сиёсий жараён хеч кимни бефарқ қолдирмаганлиги, сайлов очиқ, шаффоф ва ошкора ўтказилганлиги. Иккинчидан, МСК томонидан сайлов жараёни қонунчиликка мувофиқ ташкил этилиб, сайлов ўтказувчи комиссияларнинг тўғри йўлга қўйилганлиги. Учинчидан, хар қандай масалада фуқаролар, шунингдек кузатувчилар, ОАВ вакиллари билан тегишли мулоқот ўрнатилиб, уларга ўз вақтида керакли тушунтириш ва маълумотлар берилганлиги учун, оддий қилиб айтганда судларга мурожаат қилишда ўрин ва зарурат қолмаган деб ҳисоблаймиз”, — деди Полвонов.

Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни парламент сайловларида овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Ўзбекистонда парламент сайловлари илк бор аралаш мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилди. Сайловларни ўтказиш учун 10 717 та сайлов участкаси ташкил этилган, улардан 57 таси 40 та давлатда, шу жумладан, 7 таси Россияда. Ўзбекистондаги парламент сайловларини МДҲ ПАдан 60 нафардан ортиқ кузатувчи кузатиб борди.
Сообщения в СМИ о нарушениях в ходе выборов в парламент Узбекистана не подтвердились - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2024
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
Сайловларда қонунбузарликлар бўлгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади — Бош прокуратура
Янгиликлар лентаси
0