https://sputniknews.uz/20241028/eoii-vodorod-energetika-hamkorlik-46349349.html
ЕОИИ водород энергетикаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради
ЕОИИ водород энергетикаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради
Sputnik Ўзбекистон
Москвада водород энергетикаси бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. 28.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-28T17:50+0500
2024-10-28T17:50+0500
2024-10-29T17:10+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
энергетика
еик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1c/46351698_0:95:1262:805_1920x0_80_0_0_7d0527ead97282c90ee0c99f0095f4d6.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) водород энергетикаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида. Бу ҳақда Москвада бўлиб ўтган водород энергетикаси бўйича халқаро конференцияда маълум қилинди, деб ёзмоқда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.Тадбирда Евроосиё маконидаги кейинги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Муҳокама технологияни ривожлантириш соҳасида соҳанинг устувор вазифаларини ҳал этиш, саноат тармоқларида водороддан фойдаланиш хавфсизлигини оммалаштириш, сертификатлаштириш ва малакали кадрлар тайёрлаш масалалари ҳақида бўлди.ЕИК саноат сиёсати бўлими бошлиғининг ўринбосари Галина Мартинкевич ЕОИИ мамлакатлари ўртасида водород энергетикаси соҳасидаги саноат ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари ва интеграция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги механизми ҳақида гапирди.У Иттифоқ давлатларининг манфаатдор корхоналарини қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ундан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишга таклиф қилди.Конференцияда Комиссия, Энергетика вазирлиги, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги, "Росатом", "Газпром", шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари, Хитой ва Туркиянинг водород технологиялари бозорининг асосий иштирокчилари водород ва водород транспортини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш соҳасидаги тажриба лойиҳалари ва янги ишланмаларини тақдим этди.Маълумот учун, Водород энергетикаси бўйича халқаро конференция ҳар йили ЕИК кўмагида Иттифоқ давлатларининг етакчи соҳа мутахассислари иштирокида ўтказилади. 2025 йилгача ЕОИИ доирасида саноат кооперациясининг асосий йўналишларига мувофиқ, водород энергетикаси иқтисодий фаолиятнинг устувор тури бўлиб, бунда Иттифоқ мамлакатлари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
https://sputniknews.uz/20241024/eik-marketpleys-monopoliya-46291352.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1c/46351698_31:0:1231:900_1920x0_80_0_0_347e58e016353151db3be731c60536ac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, энергетика, еик
ЕОИИ водород энергетикаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради
17:50 28.10.2024 (янгиланди: 17:10 29.10.2024) Москвада водород энергетикаси бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи
(ЕОИИ) водород энергетикаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида. Бу ҳақда Москвада бўлиб ўтган водород энергетикаси бўйича халқаро конференцияда маълум қилинди, деб ёзмоқда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)
матбуот хизмати. Тадбирда Евроосиё маконидаги кейинги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Муҳокама технологияни ривожлантириш соҳасида соҳанинг устувор вазифаларини ҳал этиш, саноат тармоқларида водороддан фойдаланиш хавфсизлигини оммалаштириш, сертификатлаштириш ва малакали кадрлар тайёрлаш масалалари ҳақида бўлди.
ЕИК саноат сиёсати бўлими бошлиғининг ўринбосари Галина Мартинкевич ЕОИИ мамлакатлари ўртасида водород энергетикаси соҳасидаги саноат ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари ва интеграция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги механизми ҳақида гапирди.
У Иттифоқ давлатларининг манфаатдор корхоналарини қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ундан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқишга таклиф қилди.
“Тажриба лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш, инновацион ишланмалар соҳасида илмий-техникавий ҳамкорлик ва ҳамкорлик лойиҳаларига молиявий ёрдам кўрсатишнинг янги механизмидан фойдаланиш натижалари асосида тажриба алмашиш Иттифоқнинг водород энергетикаси соҳасида импорт ўрнини босувчи технологиялар ва ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади”, — деди у.
Конференцияда Комиссия, Энергетика вазирлиги, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги, "Росатом", "Газпром", шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари, Хитой ва Туркиянинг водород технологиялари бозорининг асосий иштирокчилари водород ва водород транспортини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш соҳасидаги тажриба лойиҳалари ва янги ишланмаларини тақдим этди.
Маълумот учун, Водород энергетикаси бўйича халқаро конференция ҳар йили ЕИК кўмагида Иттифоқ давлатларининг етакчи соҳа мутахассислари иштирокида ўтказилади. 2025 йилгача ЕОИИ доирасида саноат кооперациясининг асосий йўналишларига мувофиқ, водород энергетикаси иқтисодий фаолиятнинг устувор тури бўлиб, бунда Иттифоқ мамлакатлари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.