https://sputniknews.uz/20241027/ukraina-harakat-nato-ofitserlar-putin-46334427.html
Украина кучларининг барча ҳаракатлари НАТО офицерлари томонидан амалга оширилмоқда — Путин
Украина кучларининг барча ҳаракатлари НАТО офицерлари томонидан амалга оширилмоқда — Путин
Sputnik Ўзбекистон
Путин Ғарб унинг Россияга чуқур зарба бериш ҳақидаги сўзларини эшитишига умид билдирди. 27.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-27T15:10+0500
2024-10-27T15:10+0500
2024-10-27T15:10+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
россия
украина
владимир путин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/02/45467970_0:0:2857:1608_1920x0_80_0_0_a06613e2fb7435bd76acc70545ba6c72.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ҳозир Украина Қуролли кучлари томонидан содир бўлаётган воқеалар НАТО офицерлари томонидан амалга оширилмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин журналист Павел Зарубинга берган интервьюсида.Путин журналист Павел Зарубин билан суҳбатда Россия ҳудудига мумкин бўлган зарбаларни изоҳлар экан, “ҳозир содир бўлаётган ишлар НАТО зобитлари қўли билан қилинмоқда”, деди.Унинг сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги Россия ҳудудига мумкин бўлган узоқ масофали зарбаларга жавоб беришнинг турли вариантлари ҳақида ўйламоқда ва турли вариантларни таклиф қилади. Владимир Путин Ғарб унинг Киевга Россия ҳудудига ракета зарбалари беришга рухсат бериши ҳақидаги сигналларини эшитганига умид қилмоқда.Путиннинг 12 сентябрь куни айтишича, НАТО давлатлари Украина Қуролли кучлари томонидан нафақат Ғарбнинг узоқ масофага мўлжалланган қуролларидан фойдаланиш, балки можарода бевосита иштирок этиш имкониятларини ҳам муҳокама қилмоқда. Унинг қайд этишича, Киев режими аллақачон Россия ҳудудига дронлар ва бошқа воситалар билан зарба бермоқда.Президент Ғарбнинг Украинадаги можарода бевосита иштирок этиши унинг моҳиятини сезиларли даражада ўзгартиришини ва НАТОга аъзо давлатлар – АҚШ ва Европа давлатлари Россия билан урушаётганини англатишини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20241025/putin-ishtirokidagi-matbuot-anjumani-46297744.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/02/45467970_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_3a4ebf12d9bb5c1bd64d8927b754993d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия, украина, владимир путин
дунё янгиликлари, дунёда, россия, украина, владимир путин
Украина кучларининг барча ҳаракатлари НАТО офицерлари томонидан амалга оширилмоқда — Путин
Путин Ғарб унинг Россияга чуқур зарба бериш ҳақидаги сўзларини эшитишига умид билдирди.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ҳозир Украина Қуролли кучлари томонидан содир бўлаётган воқеалар НАТО офицерлари томонидан амалга оширилмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин журналист Павел Зарубинга берган интервьюсида.
Путин журналист Павел Зарубин билан суҳбатда Россия ҳудудига мумкин бўлган зарбаларни изоҳлар экан, “ҳозир содир бўлаётган ишлар НАТО зобитлари қўли билан қилинмоқда”, деди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги Россия ҳудудига мумкин бўлган узоқ масофали зарбаларга жавоб беришнинг турли вариантлари ҳақида ўйламоқда ва турли вариантларни таклиф қилади.
Владимир Путин Ғарб унинг Киевга Россия ҳудудига ракета зарбалари беришга рухсат бериши ҳақидаги сигналларини эшитганига умид қилмоқда.
"Улар менга бу ҳақда ҳеч нарса демадилар, лекин мен умид қиламанки, эшитишди. Чунки, албатта, ўзимиз учун ҳам баъзи қарорлар қабул қилишимиз керак бўлади”, — деди Россия етакчиси.
Путиннинг 12 сентябрь куни айтишича, НАТО давлатлари Украина Қуролли кучлари томонидан нафақат Ғарбнинг узоқ масофага мўлжалланган қуролларидан фойдаланиш, балки можарода бевосита иштирок этиш имкониятларини ҳам муҳокама қилмоқда. Унинг қайд этишича, Киев режими аллақачон Россия ҳудудига дронлар ва бошқа воситалар билан зарба бермоқда.
Президент Ғарбнинг Украинадаги можарода бевосита иштирок этиши унинг моҳиятини сезиларли даражада ўзгартиришини ва НАТОга аъзо давлатлар – АҚШ ва Европа давлатлари Россия билан урушаётганини англатишини таъкидлади.