2025 йилда мигрантлар учун ID-карталар жорий этилади - Собянин

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПрезентация поезда метро нового поколения "Москва-2020"
Презентация поезда метро нового поколения Москва-2020 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2024
Oбуна бўлиш
Келгуси йилдан Москва аэропортларида синов тариқасида биометрик назорат йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Келгуси йилдан бошлаб Москвада хорижий фуқаролар ҳақидага барча маълумотларни ID-карта орқали текшириш мумкин бўлади. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин маълум қилди.

“Мигрантлар учун келаси йилдан бошлаб синов тариқасида электрон паспорт жорий қиламиз, барча маълумотлар хорижий фуқаронинг электрон идентификаторига юкланади: у қачон келган, қандай биометрик маълумотлар, қаерда у ишлайди, у қаерда рўйхатдан ўтган ва ҳоказо. Шунга кўра, полиция рейдлар ўтказганида бу маълумотларни текшириш мумкин бўлган тегишли махсус мосламаси бор ", - деди Собянин.

Унга кўра, биринчи навбатда мигрантларнинг электрон гувоҳномалари текширилади. Ҳужжатда носозлик бўлса, полициячи мигрантга нисбатан тегишли чоралар кўриши шарт бўлади. “Агар "қизил" ёниб турса, мигрант қидирувда бўлган, ҳужжатининг муддати тугаган, миграция режими бузилган - демак уни қўйиб юбориш мумкин эмас”, - деб тушунтирди шаҳар мэри.
Собяниннинг қўшимча қилишича, келаси йилдан бошлаб Москва аэропортларида синов тариқасида биометрик назорат йўлга қўйилади.
Ҳатто Россияга визасиз келиш ҳуқуқига эга бўлган хорижликлар ҳам биометрик назоратдан ўтадилар.
"Президентнинг топшириғига биноан, ушбу ишни йўлга қўйиш мақсадида федерал қонун қабул қилинди. Ҳукумат тегишли қарорни кўриб чиқмоқда", - деди у.
Шаҳар мэрининг фикрича, Россияга ташриф буюрган барча фуқароларнинг биометрик маълумотлар базасининг мавжудлиги жиноятларни очишнинг янги босқичига чиқиш имконини беради.
Трудовые мигранты в России. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2024
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилди
Янгиликлар лентаси
0