https://sputniknews.uz/20241022/bolalar-oila-zoravonlik-javobgarlik-46261281.html
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик учун жавобгарлик белгиланди
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик учун жавобгарлик белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Президент имзолаган қонун оилада болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган.
2024-10-22T16:42+0500
2024-10-22T16:42+0500
2024-10-22T16:42+0500
жамият
ўзбекистон
янги қонун
жиноят кодекси
болалар
жавобгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1a/45855548_0:65:1370:836_1920x0_80_0_0_29ca7c137963825f320592f184e0f1b3.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистонда болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган тегишли қонунда назарда тутилган.Бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд. Хусусан, болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик тарзидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноий қилмишлар содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмаган.Қонун билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
https://sputniknews.uz/20240917/odam-savdo-homilador-jinoyat-jazo-45705911.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1a/45855548_85:0:1285:900_1920x0_80_0_0_cd044b0eea1bfeff0e0cb40f8a88dc2c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
болалар тазйиқ ва зўравонлик жавобгарлик
болалар тазйиқ ва зўравонлик жавобгарлик
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик учун жавобгарлик белгиланди
Президент имзолаган қонун оилада болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистонда болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган тегишли қонунда
назарда тутилган. Бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд. Хусусан, болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик тарзидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноий қилмишлар содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмаган.
Қонун билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
“Ушбу қонун оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга, оилада болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга, шунингдек мамлакатимизнинг болалар ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ халқаро индекслардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади”, — дейилади ҳужжат матнида.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.