https://sputniknews.uz/20240917/odam-savdo-homilador-jinoyat-jazo-45705911.html
Одам савдоси: ҳомиладорларга нисбатан содир этилган жиноят учун жазо кучайтирилади
Одам савдоси: ҳомиладорларга нисбатан содир этилган жиноят учун жазо кучайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритилади. 17.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-17T15:31+0500
2024-09-17T15:31+0500
2024-09-17T15:31+0500
жамият
ўзбекистон
депутатлар
одам савдоси
ҳомиладорлик
жиноят кодекси
жиноят
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/16/28443113_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_fbbe41e10ea75c19d8c704ed998fa4cf.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ҳомиладор аёлга нисбатан одам савдоси жиноятини содир этганларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.Мажлисда депутатлар “Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишди.Қайд этилишича, бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар ҳамон содир этилмоқда. Бу каби инсонларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар, жумладан, одам савдоси жинояти учун мутаносиб санкциялар белгиланмаган.Мазкур қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексига одам савдоси жиноятини содир этганларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш билан боғлиқ ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.Айтилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши одам савдоси жинояти содир этилишининг олдини олишга, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилашга хизмат қилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/16/28443113_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_bb0aca64b51f0d1815884b6c91fe4e45.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, депутатлар, одам савдоси, ҳомиладорлик, жиноят кодекси, жиноят
жамият, ўзбекистон, депутатлар, одам савдоси, ҳомиладорлик, жиноят кодекси, жиноят
Одам савдоси: ҳомиладорларга нисбатан содир этилган жиноят учун жазо кучайтирилади
Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритилади.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ҳомиладор аёлга нисбатан одам савдоси жиноятини содир этганларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Мажлисда депутатлар “Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишди.
Қайд этилишича, бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар ҳамон содир этилмоқда. Бу каби инсонларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар, жумладан, одам савдоси жинояти учун мутаносиб санкциялар белгиланмаган.
Мазкур қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексига одам савдоси жиноятини содир этганларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш билан боғлиқ ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.
“Жумладан, ҳомиладор аёлга нисбатан содир этилган одам савдоси, шунингдек, муқаддам одам ўғирлаш жиноятини содир этган шахслар томонидан одам савдоси жиноятининг содир этилишини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгилаш таклиф этилмоқда”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши одам савдоси жинояти содир этилишининг олдини олишга, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилашга хизмат қилади.