Ўзбекистонда йилига 14 млн тонна чиқиндилар ҳосил бўлмоқда
© Sputnik/Анна ЖелиховскаяСбор и переработка отходов
© Sputnik/Анна Желиховская
Oбуна бўлиш
Мирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.
TOШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўзбекистонда йилига 14 миллион тонна чиқиндилар ҳосил бўлади. Лекин уларнинг атиги 4-5 фоизи қайта ишланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.
Мирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Юртимизда йилига 14 миллион тонна чиқиндилар ҳосил бўлади. Лекин уларнинг атиги 4-5 фоизи қайта ишланади. Чиқинди полигонларидан 7 миллион тоннадан зиёд иссиқхона газлари атмосферага чиқади, 43 минг тонна заҳарли фильтратлар ер остига сингади”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, қарийб 1 миллиард 300 миллион долларлик инвестицияларни жалб этган ҳолда, 8 та чиқинди ёқиш заводи қуриш ҳамда Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилган.
Лойиҳалар:
Хитойнинг “CAMC Engineering” компаниясининг 350 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобидан Андижон ва Тошкент вилоятларида 2 та завод барпо этилади. Уларда кунига 4 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 630 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Хитойнинг “Shanghai SUS Environment” компанияси 310 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритиб, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 2 та завод қуришни режалаштирган. Уларда кунига 3 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 480 миллион киловатт соат электр энергияси олинади.
БААнинг “Tadweer Group” компанияси 200 миллион доллар маблағи эвазига Бухоро ва Навоий вилоятлари учун битта завод қурилади. Унд кунига 1 минг 500 тонна чиқиндини қайта ишлаш ва йилига 363 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати яратилади.
Корея Республикасининг “Sejin” компанияси томонидан 55 миллион доллар эвазига Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги маиший чиқинди полигонида ҳосил бўладиган газдан муқобил электр энергияси олиш йўлга қўйилади. Унинг қуввати 16 мегаватт бўлиши кўзда тутилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.
Мирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Лойиҳалар натижасида қуйидагилар амалга оширилади:
йилига 4,7 миллион тоннадан ортиқ чиқинди ёқилиб, 2 миллиард 100 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади;
97 миллион доллар қийматидаги электр энергияси сотилади;
булар орқали 152 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилинади ҳамда 2,4 миллион тонна иссиқхона газлари камаяди;
1 минг 200 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳалар 2025-2027 йилларда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.
Мирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Булар шунчаки завод эмас, ҳаёт-мамотимизни ҳал қиладиган масалалардан бири. Ер-сувларимизнинг яроқлилиги ҳам, аҳоли саломатлиги ҳам, ҳаво тозалигию энергетика барқарорлиги ҳам шу соҳага боғлиқ. Чиқиндилар тўғри тўпланиб, кўпроқ қайта ишланса, экологик мувозанат яхшиланади, табиат тоза бўлади, жамият ўзгаради”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мутасаддиларга бу лойиҳаларни намунавий қилиб, ҳудудларда кўпайтириш бўйича кўрсатма берилди. Барча ҳудудларда бундай лойиҳаларни кўпайтириш ва мутаносиб ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.