Экология соҳасида қуйи бўғин кадрларини тайёрлаш бўйича техникумлар очилади
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Мирзиёев: келажакда ҳамма соҳа атроф-муҳит билан ҳамоҳанг бўлади.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент университет мутахассислари ва талабалари билан суҳбатлашди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Ҳозир экология худди рақамли технологиялардай долзарб. Келажакда ҳамма соҳа атроф-муҳит билан ҳамоҳанг бўлади. Шунинг учун бу ерда экологик иқтисодиёт, молия, ҳуқуқ каби йўналишлар ташкил этилди. Энди дуал таълимни кенгайтириб, бу ердаги билимларни тезроқ жойларда татбиқ қилиш керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Мутасаддиларга экология соҳасида қуйи бўғин кадрларини тайёрлаш бўйича Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятда техникумлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Университетда хорижий олий таълим ташкилотлари билан академик ва касбий тажриба алмашиш йўлга қўйилган.
Замонавий лабораторияда ер, сув, биохилма-хиллик ва чиқинди намуналари ҳар хил муҳитда текширилиб, илмий хулосалар берилади. Давлат раҳбари ушбу лабораторияни ҳам кўздан кечирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Бу ерда илмий салоҳият бор, зарур ускуналар бор. Бундан самарали фойдаланиш керак. Масалан, ер-сув шароитлари оғир туманлар бўйича шартнома асосида таҳлиллар ўтказиш мумкин. Бу икки томонлама манфаатли бўлади”, — деди президент.
Ўқув жараёни “Hub and Spoke” тамойили асосида ташкил этилган. Бу яхлит ўқув тизимини яратиш, ресурсларни оптималлаштириш, талабалар ва мутахассисларнинг ҳаракатчанлигини ошириш каби жиҳатлар билан ажралиб туради.
Университетнинг имкониятларини кенгайтириш учун келгусида пойтахтнинг Юнусобод туманидаги ҳамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги собиқ коллежлар бинолари таъмирланиб, кампусга айлантирилиши режалаштирилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қайд этилишича, мазкур университетда атроф-муҳит ва барқарор бошқарув, атроф-муҳит ва иқтисодиёт, экология ва давлат бошқаруви, барқарор ривожланиш, барқарор молия, экология ҳуқуқи, атроф-муҳит соҳасида оммавий коммуникациялар йўналишлари очилган. 450 ўринга мўлжалланган ўқув биноси таъмирланиб, замонавий шароитлар яратилган.