https://sputniknews.uz/20241019/zelenskiy-rossiya-bilan-muzokaralar-46206781.html
Зеленский яна Россия билан музокараларга қарши чиқди
Зеленский яна Россия билан музокараларга қарши чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Зеленский Россия билан можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларга яна қарши чиқди, бироқ Хитой, Бразилия ва бошқа давлатларнинг таклифларини “тинчлик режаси”га киритишга тайёрлигини билдирди.
2024-10-19T15:27+0500
2024-10-19T15:27+0500
2024-10-19T15:27+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
владимир зеленский
хитой
бразилия
африка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/06/36593251_0:198:3072:1926_1920x0_80_0_0_a05de764e23417291aedcead15dddaf7.jpg
TOШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Владимир Зеленский Россия билан можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларга яна қарши чиқди, бироқ Хитой, Бразилия ва бошқа давлатларнинг таклифларини “тинчлик режаси”га киритишга тайёрлигини билдирди.Шу билан бирга, Зеленский “тинчлик режаси”га Хитой, Бразилия ва Африка давлатларининг таклифларини киритишга тайёрлигини маълум қилди. Унинг фикрича, Хитой, Ҳиндистон, АҚШ ва Саудия Арабистони Россияга нисбатан янада қаттиқроқ санкциялар ва бошқа босим усулларини қўллаш орқали можарони тўхтата олади.Зеленский чоршанба куни Украина парламентига “ғалаба режаси”ни тақдим этди. Ҳужжат беш пункт ва учта махфий иловадан иборат. Биринчи пункт геосиёсий — Украинани НАТОга таклиф қилиниши билан боғлиқ. Иккинчиси мудофаа масалалари билан боғлиқ бўлса, учинчиси Украина ҳудудида Ғарб давлатларининг “ядровий бўлмаган кенг қамровли стратегик пакетини” жойлаштириш орқали Россия кучларини тийиб туришни ўз ичига олади. Тўртинчи пунктда мамлакатнинг стратегик иқтисодий салоҳияти, бешинчисида эса қуролли можаро тугаганидан кейинги вақт ҳақида сўз боради. Зеленский режани амалга ошириш “ҳамкорларга боғлиқ” эканини таъкидлади.Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Зеленский тақдим этган “ғалаба режаси”ни изоҳлар экан, бу режа эмас, балки бир-бирига мос келмайдиган шиорлар тўплами эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу режа НАТОни фақат Москва билан тўғридан-тўғри зиддиятга ундайди.
https://sputniknews.uz/20241018/zelenskiy-garb-46190901.html
украина
хитой
бразилия
африка
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/06/36593251_114:0:2845:2048_1920x0_80_0_0_6115a115faa631c788743113056c6d64.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
зеленский россия музокаралар
зеленский россия музокаралар
Зеленский яна Россия билан музокараларга қарши чиқди
Зеленский “тинчлик режаси”га Хитой, Бразилия ва Африка давлатларининг таклифларини киритишга тайёрлигини маълум қилди.
TOШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Владимир Зеленский Россия билан можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларга яна қарши чиқди, бироқ Хитой, Бразилия ва бошқа давлатларнинг таклифларини “тинчлик режаси”га киритишга тайёрлигини
билдирди.
“Турли ҳамкорлар вақти-вақти билан турли сабабларга кўра Россия Федерацияси билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш истагида бўлишади. Бизнинг фикримиз ўзгармади, бизсиз биз ҳақимизда музокаралар бўлмайди, деб ҳисоблаймиз”, - деди Зеленский Украина оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.
Шу билан бирга, Зеленский “тинчлик режаси”га Хитой, Бразилия ва Африка давлатларининг таклифларини киритишга тайёрлигини маълум қилди. Унинг фикрича, Хитой, Ҳиндистон, АҚШ ва Саудия Арабистони Россияга нисбатан янада қаттиқроқ санкциялар ва бошқа босим усулларини қўллаш орқали можарони тўхтата олади.
Зеленский чоршанба куни Украина парламентига “ғалаба режаси”ни тақдим этди. Ҳужжат беш пункт ва учта махфий иловадан иборат. Биринчи пункт геосиёсий — Украинани НАТОга таклиф қилиниши билан боғлиқ. Иккинчиси мудофаа масалалари билан боғлиқ бўлса, учинчиси Украина ҳудудида Ғарб давлатларининг “ядровий бўлмаган кенг қамровли стратегик пакетини” жойлаштириш орқали Россия кучларини тийиб туришни ўз ичига олади. Тўртинчи пунктда мамлакатнинг стратегик иқтисодий салоҳияти, бешинчисида эса қуролли можаро тугаганидан кейинги вақт ҳақида сўз боради. Зеленский режани амалга ошириш “ҳамкорларга боғлиқ” эканини таъкидлади.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Зеленский тақдим этган “ғалаба режаси”ни изоҳлар экан, бу режа эмас, балки бир-бирига мос келмайдиган шиорлар тўплами эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу режа НАТОни фақат Москва билан тўғридан-тўғри зиддиятга ундайди.