Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ғарб Зеленскийнинг охири йўқ талабларини бажаришдан чарчади - эксперт

© AP Photo / Efrem LukatskyПрезидент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото
Президент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2024
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Зеленский Ғарбнинг ўз сўровларига салбий жавобини ҳеч қачон қабул қилмаган
TOШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ғарб давлатлари Владимир Зеленскийнинг доимий талабларидан чарчаган ва янгиларини бажаришга тайёр эмас, деди британиялик эксперт Александр Меркурис YouTube'даги блогида.
“Зеленский Ғарб ҳукуматлари <...> бу талаблардан ғазабланганини кўради ва улар биринчи марта унга жавоб сифатида “йўқ”ни қабул қилиш кераклигини айтадилар”, - деди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, Зеленский Ғарбнинг ўз сўровларига салбий жавобини ҳеч қачон қабул қилмаган ва аксинча, ён беришлари умидида ўз талабларини сўраш ва такрорлашда давом этган.
Зеленский чоршанба куни Украина парламентига “ғалаба режаси”ни тақдим этди. Ҳужжат беш пункт ва учта махфий иловадан иборат. Биринчи пункт геосиёсий — Украинани НАТОга таклиф қилиниши билан боғлиқ. Иккинчиси мудофаа масалалари билан боғлиқ бўлса, учинчиси Украина ҳудудида Ғарб давлатларининг “ядровий бўлмаган кенг қамровли стратегик пакетини” жойлаштириш орқали Россия кучларини тийиб туришни ўз ичига олади. Тўртинчи пунктда мамлакатнинг стратегик иқтисодий салоҳияти, бешинчисида эса қуролли можаро тугаганидан кейинги вақт ҳақида сўз боради. Зеленский режани амалга ошириш “ҳамкорларга боғлиқ” эканини таъкидлади.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Зеленский тақдим этган “ғалаба режаси”ни изоҳлар экан, бу режа эмас, балки бир-бирига мос келмайдиган шиорлар тўплами эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу режа НАТОни фақат Москва билан тўғридан-тўғри зиддиятга ундайди.
Президент Украины Владимир Зеленский на саммите Европы в Гранаде, Испания, 5 октября 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Владимир Зеленский ўзининг “ғалаба режаси”ни тақдим этди
Янгиликлар лентаси
0