Владимир Зеленский ўзининг “ғалаба режаси”ни тақдим этди
13:22 17.10.2024 (янгиланди: 19:51 17.10.2024)
© AP Photo / Fermin RodriguezПрезидент Украины Владимир Зеленский на саммите Европы в Гранаде, Испания, 5 октября 2023 года.
© AP Photo / Fermin Rodriguez
Oбуна бўлиш
Депутат: ёпиқ йиғилишда Зеленский режалар ҳақидаги хеч бир саволга жавоб бера олмади.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Владимир Зеленский Радага ўзининг “ғалаба режаси”ни тақдим этди. Бу ҳақда президент идораси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ОАВга берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Айтилишича, ҳужжат беш пункт ва учта махфий иловадан иборат.
Биринчи пункт геосиёсий — Украинани НАТОга таклиф қилиниши билан боғлиқ. Иккинчиси мудофаа масалалари билан боғлиқ бўлса, учинчиси Украина ҳудудида Ғарб давлатларининг "ядровий бўлмаган кенг қамровли стратегик пакетини" жойлаштириш орқали Россия кучларини тийиб туришни ўз ичига олади. Тўртинчи пунктда мамлакатнинг стратегик иқтисодий салоҳияти, бешинчисида эса қуролли можаро тугаганидан кейинги вақт ҳақида сўз боради.
Қайд этилишича, можаро 2025 йилдан кечиктирмай якунланиши керак.
“У ерда, иловаларда, фронт чизиғидан жуда узоқда жойлашган логистикани йўқ қилиш, ҳам жамғариш объектларини, ҳам ишлаб чиқариш объектларини, жумладан, ишчи кучи тўпланадиган жойларни йўқ қилиш учун қандай қурол бўлиши кераклиги аниқ кўрсатилган. Мен яна бир бор таъкидлайман, Россия Федерациясининг тубида. Қайси аниқ нишонларга зарба берилади, бунинг учун қанча ва қанча қурол керак”, — деди Подоляк берган интервьюсида.
Рада депутати Артём Дмитрукнинг фикрича, Владимир Зеленский ва унинг атрофидагилар ғалаба ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлмаслигини аллақачон тушуниб етишган. Уларнинг мақсади муддатини узайтириш.
“Киевда ўз нутқидан сўнг бўлиб ўтган ёпиқ йиғилишда Зеленский фронт ва бутун мамлакат бўйича реал вақт ва келажак режалари ҳақидаги хеч бир саволга жавоб бера олмади”, — деб ёзди депутат.
Унинг сўзларига кўра, Зеленский ҳарбий ва разведка маълумотларини тинглашни тўхтатган, фронтдаги вазият ҳақидаги маълумотлар “жуда ачинарли”.
Россия ТИВ расмий вакилили Мария Захаровага кўра, Владимир Зеленский ўзининг "ғалаба режаси" билан фақат НАТОни Россия билан тўғридан-тўғри можарога ундайди ва Россия ҳудудига зарба бериш учун рухсат олишни талаб қилмоқда.
“Бу, албатта, режа эмас, бу бир-бирига мос келмайдиган шиорлар тўплами, бу неонацист қотилининг лабларидаги қонли кўпик. Зеленский билмаса, айта оламан. <…> Киев режимининг шериклари Украинани хавфсизлик архитектурасида қандай кўришларини аллақачон намойиш қилишган: улар Украинани, Украина фуқароларини қабрда кўришади”, — деди Захарова
Унинг сўзларига кўра, бу Зеленскийнинг “ғалаба режаси” эмас, бу Украина ва Украина халқи учун “фалокат режаси”.