https://sputniknews.uz/20241016/zelenskiy-ittifoqchi-ukraina-galaba-reja-46158259.html
Зеленский иттифоқчиларга Украинанинг “ғалаба режасини” қабул қилиш учун уч ой вақт берди
Зеленский иттифоқчиларга Украинанинг “ғалаба режасини” қабул қилиш учун уч ой вақт берди
Sputnik Ўзбекистон
Associated Press: Зеленский иттифоқчиларга “ғалаба режаси”ни қабул қилиш учун уч ой вақт берди. 16.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-16T19:08+0500
2024-10-16T19:08+0500
2024-10-16T19:08+0500
дунё янгиликлари
дунёда
украина
владимир зеленский
ақш
ғарб
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0e/45176191_0:146:3121:1902_1920x0_80_0_0_9dfc675199caec18259ac945a656c9b3.jpg
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Владимир Зеленский сентябрь ойида иттифоқчиларга Украина бўйича унга тақдим этилган "ғалаба режаси"нинг асосий қоидаларини қабул қилиш учун уч ой вақт берди. Уларнинг кўпчилиги бундай “муддатларнинг қатъийлиги”дан хавотир билдирди, бироқ ҳеч ким Украина ташаббусини қўллаб-қувватлашини аниқ айтмади. Бу ҳақда РИА Новости "Associated Press" нашрига таяниб хабар берди.Зеленский аввалроқ ўзининг Telegram-каналида Украинанинг “ғалаба режаси” тўлиқ тайёр эканини айтган эди. Август ойида у режада Россияни можарони дипломатик йўл билан тугатишга мажбурлаш учун кучли пакет ҳам борлигини таъкидлади.Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленскийнинг сўзларига муносабат билдирар экан, Москва Киев режимининг моҳиятини билишини, махсус ҳарбий операцияни давом эттиришини ва барча мақсадларига эришишини таъкидлади.Агентлик маълумотларига кўра, Украина расмийлари ўтган ҳафта Германияда бўлиб ўтиши керак бўлган Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича алоқа гуруҳининг йиғилишида Ғарбдаги иттифоқчиларининг муносабатини кутишган, бироқ, АҚШ президенти Жо Байден “Милтон” тўфони сабабли у ерга сафарини кейинга қолдиришга қарор қилганидан сўнг бу бекор қилинди.Песков Зеленскийнинг “тинчлик режаси”ни АҚШнинг охирги Украинага қадар курашиш режаси деб атади.Шу билан бирга, Россия президенти матбуот котиби ҳали эшитмаган ва кўрмаган нарсага изоҳ бериш унинг учун қийинлигини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20241010/zelenskiy-ukraine-reja-bir-punkt-46057829.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0e/45176191_196:0:2927:2048_1920x0_80_0_0_17f163954628ff60ac6e77be261658ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, украина, владимир зеленский, ақш, ғарб
дунё янгиликлари, дунёда, украина, владимир зеленский, ақш, ғарб
Зеленский иттифоқчиларга Украинанинг “ғалаба режасини” қабул қилиш учун уч ой вақт берди
Associated Press: Зеленский иттифоқчиларга “ғалаба режаси”ни қабул қилиш учун уч ой вақт берди.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Владимир Зеленский сентябрь ойида иттифоқчиларга Украина бўйича унга тақдим этилган "ғалаба режаси"нинг асосий қоидаларини қабул қилиш учун уч ой вақт берди. Уларнинг кўпчилиги бундай “муддатларнинг қатъийлиги”дан хавотир билдирди, бироқ ҳеч ким Украина ташаббусини қўллаб-қувватлашини аниқ айтмади. Бу ҳақда
РИА Новости "Associated Press" нашрига таяниб хабар берди.
Зеленский аввалроқ ўзининг Telegram-каналида Украинанинг “ғалаба режаси” тўлиқ тайёр эканини айтган эди. Август ойида у режада Россияни можарони дипломатик йўл билан тугатишга мажбурлаш учун кучли пакет ҳам борлигини таъкидлади.
Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленскийнинг сўзларига муносабат билдирар экан, Москва Киев режимининг моҳиятини билишини, махсус ҳарбий операцияни давом эттиришини ва барча мақсадларига эришишини таъкидлади.
Агентлик маълумотларига кўра, Украина расмийлари ўтган ҳафта Германияда бўлиб ўтиши керак бўлган Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича алоқа гуруҳининг йиғилишида Ғарбдаги иттифоқчиларининг муносабатини кутишган, бироқ, АҚШ президенти Жо Байден “Милтон” тўфони сабабли у ерга сафарини кейинга қолдиришга қарор қилганидан сўнг бу бекор қилинди.
“Зеленский ўз режасини бошқа асосий иттифоқчиларга тақдим этиш учун Ғарб пойтахтларига сафар қилди... Аммо уларнинг ҳеч бири бу режани қўллаб-қувватлашига ҳали ҳеч қандай ишора қилмаган. Баъзилар Зеленский томонидан белгилаб қўйилган қатъий муддатдан хавотир билдиришди, у сентябрь ойи охирида иттифоқчиларга режанинг асосий қоидаларини қабул қилиш учун атиги уч ой берди”, — дейилади хабарда.
Песков Зеленскийнинг “тинчлик режаси”ни АҚШнинг охирги Украинага қадар курашиш режаси
деб атади."Кўп ҳафталардан бери қандайдир вақтинчалик "тинчлик режаси" ҳақида гап кетмоқда, лекин, эҳтимол, бу Американинг биз билан охирги Украинагача курашиш режаси бўлиб, Зеленский ҳозир уни "тинчлик режаси" деб атаган. Бу шундай кўринади. Бошқа режа йўқ”, — дейди у.
Шу билан бирга, Россия президенти матбуот котиби ҳали эшитмаган ва кўрмаган нарсага изоҳ бериш унинг учун қийинлигини таъкидлади.