“Ғалаба биз томонда бўлади”: Путин БРИКС ОАВ раҳбарлари билан нима ҳақида суҳбатлашди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин
Президент Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2024
Oбуна бўлиш
Россия президенти БРИКС давлатларининг етакчи ОАВлари саволларига жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин БРИКСга аъзо мамлакатлар етакчи ОАВлари раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда Бразилия, Миср, Ҳиндистон, Хитой, БАА, Саудия Арабистони, Эфиопия ва ЖАР ОАВлари раҳбарлари иштирок этишди. Модератор – “Россия сегодня” медиагуруҳи раҳбари Дмитрий Киселёв.
Россия президентининг асосий фикрлари – мақоламизда.

БРИКСнинг халқаро майдондаги роли

БРИКС ҳудудида сайёрамизнинг 45 фоиз аҳолиси яшайди. Бу савдо айламасининг доимий ўсиши ва дунё савдоси даражаси. Айрим йўналишларда инсоният БРИКС мамлакатларисиз мавжуд бўла олмайди.

“Озиқ-овқат, энергетика ва ҳоказоларни назарда тутяпман. Бироқ юқори технология соҳаларида, хусусан, сунъий интеллектни ривожлантириш ва ундан фойдаланишда биз нафақат тобора компетенцияларга эга бўлмоқдамиз, балки айрим йўналишлашларда етакчи бўлмоқдамиз. Шу боис бу дунёдаги рўй бераётган энг асосий ўзгариш”, - деди Россия раҳбари.

Путиннинг сўзларига кўра, БРИКСнинг бошқа халқаро ташкилотлардан фарқи у ҳеч қачон бировга қарши тузилмаганида.
“Бу ўз умумий қадриятларидан, тараққиёти қарашларидан келиб чиқиб, асосийси бир-бирининг манфаатларини инобатга олиб, бирга ишлаётган давлатлар бирлашмасидир”, - деди Россия етакчиси.
Таъкидланишича, бугунги кунда БРИКС билан ҳамкорлик қилиш ёки унга қўшилиш истагини 30 та мамлакат билдирган. Ташкилот эшиклари эса улар учун очиқ.
“Ташкилот эркин ривожланади, аммо шошмасдан ва халқаро воқеликни инобатга олган ҳолда”, - деди Путин.

Исроил-Фаластин можароси ҳақида

“Биз ҳамиша Хавфсизлик Кенгашининг иккита – Исроил ва Фаластин давлатини ташкил этиш қароридан келиб чиққанмиз. Барча муаммолар илдизи шунда. Ишончим комилки, БРИКС саммитида бу ҳақида гаплашамиз”, - деди Путин.

АҚШнинг дунёнинг турли минтақаларидаги провокациялари

Россия раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ Тайвань билан доимий равишда провокация қилиб келмоқда. Энди эса НАТО ва европаликларни Осиёга олиб келмоқда.
АҚШ ўз иттифоқчилари Япония, Австралия, Янги Зеландияни фаоллаштириб, қўшимча кескинлик нуқталарини ташкил этмоқда. Минтақа, жумладан, Хитой ва Россияга таҳдид солувчи жиддий қуролларни кўчириб келмоқда.
Айнан Ғарб ва АҚШ 2024 йилда Украинада амалга оширилган давлат тўнтаришини ташкил этган, агар ташкил этишмаган бўлишса, давлат тўнтариши қўллаб-қувватлашган. Инқироз шундан бошланган.

“Йўл қўймаймиз”

Путин Зеленскийнинг Украинада ядро қуролини яратиш имкониятида ҳақидаги баёнотини галдаги провокация деб атади. Россия Украина томонидан ядро қуроли яратилишига ҳеч қачон йўл қўймайди.

Ғалаба ва Россия армияси ҳақида

Россия раҳбарининг сўзларига кўра, НАТО украиналиклар қўли билан Россияга қарши жанг қилмоқда. Украина учинчи мамлакатлар манфаатлари йўлида ўз аскарларини аяб ўтирмаяпти.
“Россия армияси эса ўзи жанг қилмоқда, мудофаа саноатини ўзи ишлаб чиқармоқда. Энг катта фарқ бунда. Биз ўз аскарларимиз ва техникамиз ҳақида ўйлаймиз”, - деди Путин.
Россия етакчиси мамлакат армияси нафақат энг технологик, балки энг жангга қодирларидан бири бўлимоқда.
“Биз бу курашни давом эттиришга тайёрмиз ва ғалаба қозонамиз”, - деди Путин.

Кўп қутбли дунё ҳақида

Дунёда кенг кўламли ўзгаришлар рўй беришни бошлади ва буни кўп қутбли дунё яратиш деб аташ мумкин.
“Биз бундан келиб чиқамиз ва кўмаклашимиз, бу барбод бўлишига олиб келмаслиги эмас, балки аксинча, янги форматда бемалол шаклланишига кўмаклашишга ҳаракат қилмоқдамиз”, - деди Россия президенти.
Деловой форум БРИКС  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2024
Путин BRICS бизнес-форумида нутқ сўзлади
Янгиликлар лентаси
0