Путин BRICS бизнес-форумида нутқ сўзлади
© Sputnik / Сергей Бобылев
/ Oбуна бўлиш
Москвада 17-18 октябрь кунлари БРИКС давлатлари ишбилармонлари ва молия ташкилотлари иштирокида БРИКС бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Москвада бўлиб ўтаётган БРИКС бизнес-форумида сўзга чиқди.
Россия президенти нутқидан асосий фикрлар:
БРИКС мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти G7 мамлакатлари кўрсаткичларидан ишончли равишда ошиб бормоқда.
2024 йил охирида БРИКС мамлакатлари ЯИМнинг ўртача ўсиш суръати 4% бўлиши прогноз қилинмоқда, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан юқори.
БРИКС давлатлари компаниялари муваффақиятли ҳамкорлик қилиб, қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Россия янги аъзоларнинг БРИКС механизмларига интеграциясини осонлаштиришга ҳаракат қилади.
БРИКС жаҳон иқтисодиётида муҳим роль ўйнайди, ва келажакда бу роль ўсиб боради.
БРИКС давлатларининг иқтисодий ўсиши ташқи таъсирга камроқ боғлиқ бўлади.
БРИКСнинг янги тараққиёт банки Ғарб ривожланиш механизмларига муқобил ҳисобланади.
Россия транспорт оқимларини ишончли хорижий ҳамкорларга ўтказмоқда.
Россия БРИКС мамлакатлари билан инновациялар ва рақамли иқтисодиёт соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилади.
Россиянинг БРИКСда раислик йили
Россия 2024 йилда БРИКС раиси сифатида, янги иштирокчиларнинг интеграциялашувига ёрдам бермоқда. Шунингдек, ташкилот доирасида иқтисодиёт ва молия, сиёсат ва хавфсизлик, маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича мазмунли чора-тадбирлар режаси амалга оширмоқда.
Қозондаги 22-24 октябрь кунлари БРИКС саммити бўлиб ўтади. Унда 33 та давлат иштирок этади, улардан 24 таси — давлат раҳбарлари даражасида.
Қозондаги 22-24 октябрь кунлари БРИКС саммити бўлиб ўтади. Унда 33 та давлат иштирок этади, улардан 24 таси — давлат раҳбарлари даражасида.