Парламент сайловлари: Миллий гвардия сайлов участкаларига “ташвиш” тугмаларини ўрнатди
© SputnikВ Узбекистане началось досрочное голосование
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Миллий гвардия: қўриқлаш хизматининг тезкор ҳаракатланиш гуруҳлари 3-5 дақиқада сайлов участкасига етиб келади.
TOШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан барча сайлов округлари ва участкаларига “ташвиш” тугмалари ўрнатилди. Бу ҳақда Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари Адхамжон Сормонкулов Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида маълум қилди.
© ЦИКОпределены меры по обеспечению общественного порядка и безопасности на выборах
Определены меры по обеспечению общественного порядка и безопасности на выборах
© ЦИК
Мажлисда сайловларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. Унда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Энергетика вазирлиги раҳбарлари томонидан сайловларга тайёргарлик кўриш даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборотлар тақдим этилди.
Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг сўзларига кўра, сайлов жараёнида юзага келиши мумкин бўлган қонун бузилиш ҳолатларига тезроклик билан барҳам бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳамда ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари билан ўзаро яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
© ЦИКОпределены меры по обеспечению общественного порядка и безопасности на выборах
Определены меры по обеспечению общественного порядка и безопасности на выборах
© ЦИК
“Жорий йилнинг 11 октябрь кунидан бошлаб ички ишлар органларининг қўриқлови ва кузатуви остида республика ҳудуди бўйлаб сайловолди бюллетенлари участкаларга етказиб берилди. Бундан ташқари, хорижий кузатувчилар, ОАВ вакилларига республика ҳудудида хавфсиз ҳаракатланишларини таъминлаш мақсадида минга яқин транспорт воситари техник кўрикдан ўтказилди”, — деди вазир ўринбосари.
Унинг қайд этишича, сайлов участкалари ва уларнинг атрофида жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун етарли ходимлар ва воситалар хизматга жалб этилди. Овоз бериш куни сайлов участкаси биноларида хавфсизликни таъминлашга жалб этилган ҳар бир ходим сайлов комиссияси фаолиятига ва овоз бериш жараёнларига аралашмасдан, хавфсизлик билан боғлиқ бўлган хизматни фақат бинодан ташқарида туриб амалга оширади.
© ЦИКОпределены меры по обеспечению общественного порядка и безопасности на выборах
Определены меры по обеспечению общественного порядка и безопасности на выборах
© ЦИК
Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари Адхамжон Сормонкуловнинг таъкидлашича, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан барча сайлов округлари ва участкаларига “ташвиш” тугмалари ўрнатилди.
“Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан барча сайлов округлари ва участкаларига “ташвиш” тугмалари ўрнатилди. Улар орқали юзага келган фавқулодда ҳолатлар тўғрисида хабар берилганда қўриқлаш хизматининг тезкор ҳаракатланиш гуруҳлари 3-5 дақиқада сайлов участкасига етиб келиб, салбий вазиятни бартараф этишни таъминлайди”, — дея аниқлик киритди Адхамжон Сормонкулов.
Хавфсизлик ва тартибни сақлаш мақсадида қуйидагилар амалга оширилди:
мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан сайлов участкалари бинолари атрофига қўшимча 332 та видеокузатув камералари, 528 та бинога ёритиш мосламалари ўрнатилди;
барча биноларга олиб борадиган йўллар кўрикдан ўтказилиб, қўшимча равишда йўл белгилар, йўл ётиқ чизиқлари, светофорлар билан таъминланган ҳамда 270 та бино атрофида автотураргоҳлар ташкил қилинди;
барча сайлов участкаларининг ёнғинга қарши ҳолати текширувдан ўтказилиб, 450 тасида профилактик кўрик уюштирилди ҳамда қўшимча равишда 664 та бино ёнғинни ўчириш бирламчи воситалари билан таъминланди.
“Энергетика вазирлиги томонидан сайлов куни комиссияларнинг биноларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилганлиги маълум қилинди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, сайлов куни тинч ва барқарор бўлиши сайловчиларнинг овоз беришини эркин, ихтиёрий ва халқаро стандартлар асосида амалга ошириш имконини беради.