Катта дубулға турнири: Ўзбекистон жамоаси мусобақани 2 та бронза медали билан якунлади

© РИА Новости / Владимир АстапковичСпортсмен на соревнованиях по дзюдо среди мужчин
Спортсмен на соревнованиях по дзюдо среди мужчин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2024
Oбуна бўлиш
Мусобақада Ўткирбек Тўрабоев ва Муҳриддин Тиловов бронза медалини қўлга киритишди.
TOШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Абу-Дабидаги дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирини 2 та бронза медали билан якунлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди.
Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифаларидаги баҳслар ташкил этилди.
“Бугун юртдошларимиздан +100 кг вазнда курашган Ўткирбек Тўрабоев бронза медали соҳибига айланди. Полвонимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда нейтрал мақомдаги атлет Тамерлан Башаевдан устун келди ва илк бор мазкур таснифдаги турнирда медал қўлга киритди”, — дейилади хабарда.
Шу тариқа, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақани 2 та бронза медали билан якунлади. Турнирнинг илк кунида Муҳриддин Тиловов (-66 кг) ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.
Мухаммадсадик Садиков завоевал золотую медаль на чемпионате мира среди юниоров по дзюдо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2024
Дзюдо: Муҳаммадсодиқ Содиқов ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиқди
Янгиликлар лентаси
0