https://sputniknews.uz/20241012/saylov-elektron-ovoz-berish-46096887.html
Сайловда электрон овоз бериш тартиби синаб кўрилади — МСК
Сайловда электрон овоз бериш тартиби синаб кўрилади — МСК
Sputnik Ўзбекистон
Бугун, 12 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда тажриба-синов тариқасида айрим сайлов участкаларида электрон овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини онлайн тарзда видео-трансляция қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш, сайлов кампанияси давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш, шунингдек, Андижон ва Хоразм вилоятларида сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
2024-10-12T15:54+0500
2024-10-12T15:54+0500
2024-10-12T15:54+0500
ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
ўзбекистон
сайловлар
марказий сайлов комиссияси
овоз бериш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0c/46096304_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6cdd9cb51aa84f018e75a81a59739a3c.jpg
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловларда электрон овоз бериш тартиби синаб кўрилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.Бугун, 12 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда тажриба-синов тариқасида айрим сайлов участкаларида электрон овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини онлайн тарзда видео-трансляция қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш, сайлов кампанияси давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш, шунингдек, Андижон ва Хоразм вилоятларида сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.Электрон овоз бериш тартиби овоз бериш ва сайлов натижаларини тезкор аниқлаш, овоз бериш жараёнларининг қонунийлигини таъминлаш, сайлов комиссияларининг иш ҳажмини мақбуллаштиришга хизмат қилади.Шунга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган айрим сайлов участкаларида сайлов куни электрон овоз бериш тартибини синовдан ўтказиш бўйича қарори қабул қилинди.Қарорга мувофиқ, электрон овоз бериш тартиби синаб кўриладиган сайлов участкаларида сайловчилар овоз беришнинг анъанавий ёки электрон шаклини мустақил танлаш ҳуқуқига эгалиги белгиланди. Бундан ташқари, электрон овоз бериш қурилмалари орқали бюллетенни тўлдириш тартиби ҳам комиссия қарори билан тасдиқланди.Мажлисда халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатларнинг кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди. Шу билан бир қаторда, кун тартибига оид бошқа масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
https://sputniknews.uz/20241012/ozbekiston-umaxanov-46091405.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0c/46096304_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_2c9bfdefb3ae4cdbd47acdca3c086e5a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сайлов электрон овоз бериш мск
сайлов электрон овоз бериш мск
Сайловда электрон овоз бериш тартиби синаб кўрилади — МСК
Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган айрим сайлов участкаларида электрон овоз бериш тартибини синовдан ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловларда электрон овоз бериш тартиби синаб кўрилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати
хабар берди. Бугун, 12 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда тажриба-синов тариқасида айрим сайлов участкаларида электрон овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини онлайн тарзда видео-трансляция қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш, сайлов кампанияси давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш, шунингдек, Андижон ва Хоразм вилоятларида сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Мажлис давомида Ўзбекистон тарихида илк маротаба айрим сайлов участкаларида сайлов куни электрон овоз бериш тартибини синовдан ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Жорий йилги сайловларда синаб кўрилиши режалаштирилган электрон овоз бериш қурилмаларидан 37 та хорижий давлатларда фойдаланилган бўлиб, улар орқали шу кунга қадар 6,5 млрддан ортиқ сайловчилар овоз беришган.
Электрон овоз бериш тартиби овоз бериш ва сайлов натижаларини тезкор аниқлаш, овоз бериш жараёнларининг қонунийлигини таъминлаш, сайлов комиссияларининг иш ҳажмини мақбуллаштиришга хизмат қилади.
Шунга кўра, Марказий сайлов комиссиясининг Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган айрим сайлов участкаларида сайлов куни электрон овоз бериш тартибини синовдан ўтказиш бўйича қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, электрон овоз бериш тартиби синаб кўриладиган сайлов участкаларида сайловчилар овоз беришнинг анъанавий ёки электрон шаклини мустақил танлаш ҳуқуқига эгалиги белгиланди. Бундан ташқари, электрон овоз бериш қурилмалари орқали бюллетенни тўлдириш тартиби ҳам комиссия қарори билан тасдиқланди.
Шунингдек, мажлисда сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларини интернет тармоғи орқали онлайн трансляция қилишни бу йилги сайловларда ҳам қўллаш масаласи кўриб чиқилди. Онлайн трансляция қилиш бўйича тегишли техник талабларга мувофиқ бўлган сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича аниқ чоралар белгилаб берилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
Мажлисда халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатларнинг кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди. Шу билан бир қаторда, кун тартибига оид бошқа масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.