Ўзбекистон ва Венгрия саратон касаллигини даволаш соҳасида ҳамкорлик қилади

© ИА "Дунё"Узбекистан и Венгрия развивают сотрудничество в области онкологии
Узбекистан и Венгрия развивают сотрудничество в области онкологии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик онкологларнинг Венгрияда қисқа муддатли амалиёт ўташини ташкил этиш, онкология соҳасида икки томонлама илмий-амалий семинар ва конференциялар ўтказиш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари этиб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Миллий онкология институти ижрочи директори Чабо Полгар билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Венгрия томонининг маълум қилишича, институт мамлакатдаги энг йирик саратон касаллигини даволаш бўйича муассаса бўлиб, ярим асрдан кўпроқ вақт давомида онкология соҳасида эпидемиологик, даволаш, тадқиқот ва ўқув маркази бўлиб келган. Институт тадқиқот гуруҳи Венгрия миллий саратон дастурини ишлаб чиққан.
Институт мамлакатда ўпка трансплантацияси амалга ошириладиган ягона муассаса ҳисобланади. Юқори даражадаги билим ва инфратузилма беморларга энг юқори сифатли даволаниш имконини беради.
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги стратегик шерикликни янги мазмун билан бойитишга кўмаклашиш мақсадида Чабо Полгар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика онкология маркази ва бошқа ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистонлик онкологларнинг Венгрияда қисқа муддатли амалиёт ўташини ташкил этиш, шунингдек, онкология соҳасида икки томонлама илмий-амалий семинар ва конференциялар ўтказиш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари этиб белгиланди.
Музокаралар якунида Венгрия томони ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон тиббиёт муассасалари мутахассислари билан онлайн маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олди.
Рисунки акварелью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2024
Ўзбекистон ва Венгрия рассомчилик ва дизайн соҳасида кадрлар тайёрламоқчи
Янгиликлар лентаси
0