https://sputniknews.uz/20240909/uzbekistan-hungary-rassomchilik-dizayn-kadr-45542142.html
Ўзбекистон ва Венгрия рассомчилик ва дизайн соҳасида кадрлар тайёрламоқчи
Ўзбекистон ва Венгрия рассомчилик ва дизайн соҳасида кадрлар тайёрламоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Венгрия 2025 йилда Ўзбекистонда "Кубик Рубик" кўргазмасини ўтказишни таклиф қилди.
2024-09-09T14:21+0500
2024-09-09T14:21+0500
2024-09-09T16:10+0500
маданият
ўзбекистон
венгрия
рассом
кадрлар алмашуви
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/09/45557150_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_46319ffce0b81cd60b4248286662858b.jpg
TOШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия рассомчилик ва дизайн соҳасидаги юқори малакали кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик қилади, дея хабар берди "Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шаҳавдинов Венгриянинг Мохоли-Надь номли Санъат ва дизайн университети бош ижрочи директори Река Метхаидес ва проректор Лили Эрмезей билан музокара ўтказди. Унда икки таълим даргоҳлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Проректор Лили Эрмезей Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини билдириб, тажриба ва фикр алмашишнинг муҳимлигини қайд этди. Томонлар, шунингдек, ўқув ва малака ошириш дастурларини амалга ошириш, талабалар ва ўқитувчиларнинг амалиёт ўташлари, қўшма кўргазмалар ташкил этиш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди. Бош ижрочи директори Река Метхаидес ҳамкорликнинг илк қадами сифатида 2025 йилда Ўзбекистонда "Кубик Рубик" кўргазмасини ўтказишни таклиф қилди. Айтилишича, мазкур тадбир икки давлат ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20240829/ozbekistonda-yana-bir-jahon-rekordi-ornatildi-video-45422426.html
ўзбекистон
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/09/45557150_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_58197ff8a8b2268e18c3f789c2352624.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
венгрия ўзбекистон "кубик рубик" кўргазмаси
венгрия ўзбекистон "кубик рубик" кўргазмаси
Ўзбекистон ва Венгрия рассомчилик ва дизайн соҳасида кадрлар тайёрламоқчи
14:21 09.09.2024 (янгиланди: 16:10 09.09.2024) Венгрия 2025 йилда Ўзбекистонда "Кубик Рубик" кўргазмасини ўтказишни таклиф қилди.
TOШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Венгрия рассомчилик ва дизайн соҳасидаги юқори малакали кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик қилади, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шаҳавдинов Венгриянинг Мохоли-Надь номли Санъат ва дизайн университети бош ижрочи директори Река Метхаидес ва проректор Лили Эрмезей билан музокара ўтказди. Унда икки таълим даргоҳлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
"Ўзбек санъати ёрқин миллий каштачилик турларидан тортиб, нафис миниатюра ва меъморчилик каби бетакрор йўналишларигача ҳар бир ижодкорни илҳомлантиради ва бадиий ижоднинг янги қирраларини очиб беради", — деди Река Метхаидес.
Проректор Лили Эрмезей Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини билдириб, тажриба ва фикр алмашишнинг муҳимлигини қайд этди.
Томонлар, шунингдек, ўқув ва малака ошириш дастурларини амалга ошириш, талабалар ва ўқитувчиларнинг амалиёт ўташлари, қўшма кўргазмалар ташкил этиш имкониятларини ҳам муҳокама қилишди.
“Венгрия вакиллари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш ва икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берадиган ўзаро муносабатларни кенгайтиришдан манфаатдорлигини тасдиқлади”, — дейилади хабарда.
Бош ижрочи директори Река Метхаидес ҳамкорликнинг илк қадами сифатида 2025 йилда Ўзбекистонда "Кубик Рубик" кўргазмасини ўтказишни таклиф қилди.
Айтилишича, мазкур тадбир икки давлат ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиши кутилмоқда.