Ўзбекистонда яна бир жаҳон рекорди ўрнатилди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистонда эбру услубида энг катта тасвир яратилди. Унинг майдони 18 м² ни ташкил қилади. Ушбу ютуқ Гиннесс рекордлари китобига киритилди.
Ўзбекистонда “эбру” техникаси ёрдамида яратилган Ўзбекистон Республикаси герби тасвири пайдо бўлди.

Муаллиф туркиялик рассом Аҳмад Чоктан бўлди. Энг қизиғи, “эбру” услубидаги аввалги рекорд ҳам унга тегишли. Рекорд 2009 йилда ўрнатилган эди ва унда тасвир 16,5 м² ўлчамдаги қоғозга кўчириб ўтказилган. “Эбру” техникаси ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида пайдо бўлган деб ҳисобланади, аммо Туркияда ҳам кенг тарқалган.

“Эбру” учун ижод майдони сув юзасидир. Рассом махсус бўёқлар ёрдамида тасвир яратади ва уни қоғоз, ёғоч ёки бошқа нарса юзасига кўчириб ўтказади.
Батафсил - Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0