Махтумқулининг ижодий меъроси Ўзбекистонда юксак қадрланади — Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев выступил на конференции в Ашгабате
Шавкат Мирзиёев выступил на конференции в Ашгабате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2024
Oбуна бўлиш
Махтумқули таваллудининг 300-йиллига Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланди: анжуман, семинар, адабий кеча ва танловлар ўтказилди, спектакллар қўйилди ва шоир ҳақида ҳамкорликда бадиий фильм суратга олинди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёев бугун Ашхободда бўлиб ўтган буюк туркман шоири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган "Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги - тинчлик ва тараққиёт асоси" мавзусидаги халқаро форумда нутқ сўзлади.

"Ўзбекистонда Махтумқули ижоди юксак қадрланади. Шоир Хива шаҳридаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил олиб, дунёвий ва диний илмларни ўрганган. У буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийни чуқур ҳурмат қилган", - деди Ўзбекистон президенти.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 2024 йилда Ўзбекистонда ҳам Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги кенг нишонланаётгани ҳам айтиб ўтди. Анжуман, семинар, адабий кеча, танлов, спектакллар ва бошқа тадбирлар ўтказилмоқда. Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан шоир ҳақида ҳамкорликда бадиий фильм суратга олинди.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдириб, Махтумқули таваллудининг 300 йиллиги медали билан мукофотланишини маълум қилди.
Тадбир ниҳоясида форумнинг якуний ҳужжати қабул қилинди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в Международном форуме Взаимосвязь времен и цивилизаций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2024
Туркманистонда Махтумқулига бағишланган юқори даражали анжуман бошланди
Янгиликлар лентаси
0