https://sputniknews.uz/20241011/turkmanistonda-maxtumquliga-bagishlangan-yuqori-darajali-anjuman-boshlandi-46079659.html
Туркманистонда Махтумқулига бағишланган юқори даражали анжуман бошланди
Туркманистонда Махтумқулига бағишланган юқори даражали анжуман бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Буюк туркман шоири Махтумқули таваллудининг 300 йиллигига бағишланган анжуманда 10та давлат раҳбарлари кўплаб нуфузли нуфузли меҳмонлар иштирок этмоқда. 11.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-11T13:30+0500
2024-10-11T13:30+0500
2024-10-11T15:20+0500
туркманистон
анжуман
халқаро конференция
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0b/46083277_0:66:1281:786_1920x0_80_0_0_4784165bdd022bece6b7637f67ec5e4d.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Бугун Ашхободда туркман шоири Махтумқулига бағишланган “Замон ва цивилизациялар ўзаро алоқаси – тинчлик ва тараққиёт асоси” мавзусидаги халқаро конференция иш бошлади.Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида бўлиб ўтаётган анжуманда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Арманистон президенти Вахагн Хачатурян, Эрон президенти Маъсуд Пезешкиён, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Покистон президенти Асиф Али Зардорий, Россия президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон иштирок этмоқда. Ундан ташқари, меҳмонлар орасида Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси, Россия Федерацияси Татаристон Республикаси раҳбари, ЮНEСКО Бош конференцияси раиси, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий ҳукуматлар аъзолари, таниқли олимлар, маданият арбоблари ва дипломатлар бор.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0b/46083277_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_7e6b8059180359850fd0b5759dd5c3e7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркманистон, анжуман, халқаро конференция, маданият
туркманистон, анжуман, халқаро конференция, маданият
Туркманистонда Махтумқулига бағишланган юқори даражали анжуман бошланди
13:30 11.10.2024 (янгиланди: 15:20 11.10.2024) Буюк туркман шоири Махтумқули таваллудининг 300 йиллигига бағишланган анжуманда 10та давлат раҳбарлари кўплаб нуфузли нуфузли меҳмонлар иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Бугун Ашхободда туркман шоири Махтумқулига бағишланган “Замон ва цивилизациялар ўзаро алоқаси – тинчлик ва тараққиёт асоси” мавзусидаги халқаро конференция иш бошлади.
"Форум буюк туркман шоири ва файласуфи Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини нишонлашга бағишланган. Унинг асосий мақсадлари – Махтумқули Фироғийнинг мумтоз меросини оммалаштириш, Шарқ халқлари тиллари ва адабиётлари ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш, шоирнинг умуминсоний маънавий қадриятлар хазинасига, миллий давлатчилик ривожидаги ўрнини этироф этиш ва инсонпарварлик ғоясини тадқиқ этишд", - дейилади расмий хабарда.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида бўлиб ўтаётган анжуманда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Арманистон президенти Вахагн Хачатурян, Эрон президенти Маъсуд Пезешкиён, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Покистон президенти Асиф Али Зардорий, Россия президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон иштирок этмоқда.
Ундан ташқари, меҳмонлар орасида Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси, Россия Федерацияси Татаристон Республикаси раҳбари, ЮНEСКО Бош конференцияси раиси, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий ҳукуматлар аъзолари, таниқли олимлар, маданият арбоблари ва дипломатлар бор.