МДҲ етакчилари ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қандай қарорлар қабул қилишди?
10:03 09.10.2024 (янгиланди: 14:29 09.10.2024)
© Sputnik / Кристина КормилицынаЗаседание Совета глав государств – участников СНГ в узком составе.
© Sputnik / Кристина Кормилицына
Oбуна бўлиш
Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
TOШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Москвада бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
МДҲ етакчилари қуйидагиларга келишиб олди:
2025 йилда МДҲга раислик Тожикистон Республикасига ўтади. Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 10 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Ғалабанинг 80 йиллиги: Давлат раҳбарлари МДҲ халқлари ва жаҳон ҳамжамиятига Мурожаатномани қабул қилиб, фашизмни оқлашга уринишларни қоралаб, унинг қайта тикланишига йўл қўймасликка чақиришди.
Намунавий қонун ижодкорлиги ва гуманитар ҳамкорлик: МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси фаолияти, жумладан, рус тилини тарғиб қилиш ва “Хотира поезди” каби ёшлар лойиҳаларини амалга ошириш қўллаб-қувватланди.
МДҲнинг маданий пойтахтлари: Лочин (Озарбайжон) 2025 йилда, Мегри (Арманистон) – 2026 йил, Молодечно (Беларусь) – 2027 йилда МДҲнинг маданий пойтахти бўлади.
Дерадикализация дастури: Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган 2025–2027 йилларга мўлжалланган дастур қабул қилинган бўлиб, у радикализмга барҳам бериш ва бу борадаги халқаро ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Ҳуқуқий таълим йили: 2027 йил МДҲда ҳуқуқий маданият даражасини ошириш, фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини етказиш мақсадида “Ҳуқуқий таълим йили” деб эълон қилинди.
Сунъий интеллект бўйича ҳамкорлик: раҳбарлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида тартибга солувчи мувофиқлаштиришни қўллаб-қувватловчи сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш тўғрисидаги баёнотни қабул қилишди.
“Меҳнат шуҳрати шаҳри фахрий унвони. 1941–1945”: Ғалабага катта ҳисса қўшган, Улуғ Ватан уруши йилларида меҳнат қаҳрамонлигини кўрсатган шаҳарлар учун янги унвон таъсис этилди.
Баёнотда қайд этилишича, мазкур қарорлар тарихий хотирани асраб-авайлаш, замонавий чақириқларга қарши туриш ва биргаликдаги тараққиётга кўмаклашиш учун МДҲ доирасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлайди.