Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида қандай ташаббусларни илгари сурди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ
Президент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2024
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
TOШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари ва ваколатли идораларининг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳим. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида Шавкат Мирзиёев маълум қилди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ
Президент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2024
Президент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ
Давлат раҳбари ўз нутқида Россиянинг Ҳамдўстликда раислиги даврида кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади.
МДҲ мамлакатларининг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.
“МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари ва ваколатли идораларининг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бугунги таҳдидларга қарши курашиш усулларини такомиллаштириш, киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида келишилган чоралар ҳамда дастурий ҳужжатларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Қуйидагилар қайд этилди:
Ҳамкорликнинг иқтисодий йўналишида биргаликдаги фаолиятни кучайтириш устувор вазифа экани қайд этилди.
Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 16 фоизга ошган. Муваффақиятли саноат кооперациясига кўплаб мисоллар мавжуд.
МДҲ тармоқ кенгашлари ва қўмиталари фаолиятини фаоллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ
Президент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2024
Президент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ
“Келгуси йил баҳорида Тошкент шаҳрида "Иннопром" халқаро саноат кўргазмаси доирасида МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилиши ва Инновацион ривожланиш форумини ўтказиш таклиф этилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Яқинда бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари етакчи таҳлилий марказларининг Тошкент конференцияси натижаларини ҳисобга олган ҳолда, узоқ муддатли шерикликнинг янги устувор йўналишларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
Хусусан, интернет технологиялари ва "катта маълумотлар" индустриясини ривожлантириш, рақамли ечимларни жадал жорий этиш, креатив иқтисодиёт, яшил энергетика ва ядро технологиялари, иқлим муаммолари ва бошқалар шулар жумласидан.
“Шу муносабат билан МДҲ мамлакатлари экспертлари ва таҳлилчиларининг учрашувларини мунтазам ўтказиш ҳамда навбатдаги конференцияни Самарқанд шаҳрида сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказиш таклиф этилди”, — дейилади хабарда.
Гуманитар алмашинувларни кенгайтириш мақсадида Ҳамдўстлик давлатлари маданияти кунларини ўтказиш ҳам таклиф қилинди. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш, таълим, санъат, кино, туризм ва спорт соҳаларида қўшма тадбирлар дастурини ҳар йили тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.
Самарқанд ва Тошкентни тегишлича Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти ва ёшлар пойтахти деб эълон қилиниши доирасидаги лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда шахмат ва футбол бўйича ёшлар жамоалари ўртасида МДҲ очиқ кубоги мусобақалари ўтказилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ
Президент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2024
Президент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ
Якунда Ўзбекистон президенти Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни 2025 йилда ташкилотга раисликни қабул қилгани билан табриклади.
Саммит якунида МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича бир қатор битим ва қарорлар қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ саммитида иштирок этиш мақсадида Москва шаҳрига қилган амалий ташрифи якунланди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб қайтди.
Встреча глав государств-участников СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2024
МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик Россиянинг асосий устувор йўналишларидан биридир — Путин
Янгиликлар лентаси
0