МДҲ бош котиби ўринбосари “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

© Пресс-служба Исполнительного комитета СНГПрезидент Российской Федерации Владимир Путин наградил Орденом Дружбы заместителя Генерального секретаря СНГ Ильхома Нематова
Президент Российской Федерации Владимир Путин наградил Орденом Дружбы заместителя Генерального секретаря СНГ Ильхома Нематова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2024
Oбуна бўлиш
Илҳом Неъматовга мукофот Россия президенти Владимир Путин томонидан топширилди.
TOШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин МДҲ бош котиби ўринбосари Илҳом Неъматовни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Мукофот Россия президенти Владимир Путин томонидан Москвада бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида топширилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ
Президент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2024
Президент Республики Узбекистан принял участие в саммите СНГ
“МДҲ давлатлари ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Илҳом Неъматов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Неъматов 2021 йил январидан бери МДҲ бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бу лавозимда у МДҲ Ижроия қўмитаси ва МДҲга аъзо давлатларнинг МДҲ Иқтисодий кенгаши ҳузуридаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссиядаги ваколатли вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича назоратни амалга оширади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши, Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Иқтисодий кенгашининг иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича мажлисларига тайёргарлик кўришни мувофиқлаштиради, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, уларнинг бўлинмалари ва институтлари билан иқтисодий ва ҳуқуқий (иқтисодий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш) масалалари бўйича муносабатларни ривожлантириш учун масъулдир.
Соҳавий ҳамкорлик органлари билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштиради, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Илҳом Неъматов МДҲ Ижроия қўмитасига тайинлангунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган. Турли вақтларда Ҳиндистон, Россия Федерацияси, АҚШ, Бразилия ва Канададаги дипломатик ваколатхоналарни бошқарган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари бўлган. Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси дипломатик унвонига эга.
Заседание Совета глав государств – участников СНГ в узком составе.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2024
МДҲ етакчилари ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қандай қарорлар қабул қилишди?
Янгиликлар лентаси
0