Москвада Путин раислигидаги МДҲ саммити бошланди — видео

Oбуна бўлиш
Кремль саройида МДҲ етакчилари иштирокидаги йиғлиш ўз ишини бошлади.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Москвадаги катта Кремль саройида Россия президенти Владимир Путин раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Саммит, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Москванинг 2024 йилда МДҲга раислиги доирасидаги барча тадбирларнинг якуни бўлади.
Тадбирда иштирок этаётган давлат раҳбарлари:
Беларусь президенти Александр Лукашенко;
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;
Қирғизистон президенти Садир Жапаров;
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев;
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Арманистон бош вазири Никол Пашинян.
МДҲ етакчилари мулоқоти бир кун олдин бошланган эди. Душанба куни Россия президентининг туғилган кунида давлат раҳбарлари норасмий учрашувга йиғилди ва бу саммитга тайёргарлик кўришга айланди.

Саммит давомида кўриб чиқиладиган масалалар

Саммит чоғида давлат раҳбарлари кенг кўламли масалаларни муҳокама қилишади. Жорий йил МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади ва истиқболдаги асосий вазифалар белгилаб олинади. Шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий мавзулар юзасидан фикр алмашилди.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, 2025 йилда Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш масаласини ҳам муҳокама қилишди. Яқинлашиб келаётган сана муносабати билан мурожаат қабул қилинади. Саммитда Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш доирасида меҳнат шуҳрати шаҳри фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.
Саммитда парламентлараро ҳамкорликни такомиллаштириш масаласи алоҳида муҳокама этилиб, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши раҳбари Валентина Матвиенконинг етакчилар олдида ҳисоботи тингланди.
Кремлдаги тадбирлар дастуридан тор ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувлар, ҳужжатларни имзолаш маросими, саммит учун анъанавий қўшма суратга жараёни ҳам олиш ўрин олган.
Асосий мавзулардан бири хавфсизлик масаласи бўлади. Кремль саммит арафасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши давомида хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида қатор ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилаётганини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, Москва Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2025-2027 йилларга мўлжалланган МДҲнинг дерадикализация бўйича ҳамкорлик дастурига катта аҳамият беради.
Саммитга МДҲнинг шахсларни давлатлараро қидирув тўғрисидаги битимига ўзгартиришлар киритиш бўйича баённома тайёрланди.

Режалаштирилган тадбирлар

2024 йилда Ҳамдўстликка Россия раислик қилмоқда. Москванинг раислик режасига 150 та дан ортиқ тадбир ўрин олган. Бу йил Москванинг БРИКСга ҳам раислиги йили. Кремлнинг хабар беришича, Путин МДҲдаги ҳамкасбларини октябрь ойида Қозонга ташкилот саммитига келишга таклиф қилади. Бундан ташқари, МДҲ раҳбарлари декабрь ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган анъанавий норасмий МДҲ саммитида иштирок этиши кутилмоқда. У ерда ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтади.
МДҲга раислик қилиш келаси йилдан Тожикистонга ўтади. Иштирокчи давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши эса 10 октябрь куни Душанбеда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0