https://sputniknews.uz/20241004/isroilning-bayrutga-zarbasi-nishoni-hizbullohning-yangi-bosh-kotibi-bolgan---oav-45969178.html
Исроил "Ҳизбуллоҳ"нинг янги бош котиби яширинган жойга зарба берди - ОАВ
Исроил "Ҳизбуллоҳ"нинг янги бош котиби яширинган жойга зарба берди - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Исроил зарбаси оқибатида 37 киши қурбон бўлган, 150 киши жароҳатланган. 04.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-04T11:43+0500
2024-10-04T11:43+0500
2024-10-04T12:33+0500
исроил
дунёда
ливан
бомба
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37828349_0:206:3072:1934_1920x0_80_0_0_7156c138dd37bafe135e403bbaccf534.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Исроилнинг жума оқшомида Байрутга берган зарбасининг эҳтимолий нишони Ливандаги "Ҳизбуллоҳ"нинг янги бош котиби бўлиши мумкин, дея хабар беради "Axios" портали Исроил расмийларига таяниб.Аввалроқ РИА Новости мухбири Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Байрут халқаро аэропортига туташ Лейлаки маҳалласига 20 тага яқин зарбалар берганини маълум қилганди."Аxios" хабарига кўра, зарба вақтида Сафи ад-Дин ерости бункерида бўлган.Аввалроқ "The New York Times" газетаси Ҳошим Сафи ад-Дин ташкилот раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимидан сўнг "Ҳизбуллоҳ"нинг янги раҳбари бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.Исроил Ливаннинг жанубида "Ҳизбуллоҳ" кучларига қарши қуруқликдаги операцияни 1 октябрда бошлади ва қўшни давлатни ҳаводан бомбардимон қилишда давом этмоқда. Бу ерда аллақачон мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, 90 мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Йўқотишларга қарамай, "Ҳизбуллоҳ" қуруқликдаги жангларни олиб бормоқда ва Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини уюштирмоқда.
https://sputniknews.uz/20241001/isroil-livan-operatsiya-45922695.html
ливан
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37828349_526:288:2873:2048_1920x0_80_0_0_ae4352607fc6db1104fd833e03839f4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
исроил, дунёда, ливан, бомба
исроил, дунёда, ливан, бомба
Исроил "Ҳизбуллоҳ"нинг янги бош котиби яширинган жойга зарба берди - ОАВ
11:43 04.10.2024 (янгиланди: 12:33 04.10.2024) Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Исроил зарбаси оқибатида 37 киши қурбон бўлган, 150 киши жароҳатланган.
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Исроилнинг жума оқшомида Байрутга берган зарбасининг эҳтимолий нишони Ливандаги "Ҳизбуллоҳ"нинг янги бош котиби бўлиши мумкин, дея хабар беради "Axios" портали Исроил расмийларига таяниб.
Аввалроқ РИА Новости мухбири Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Байрут халқаро аэропортига туташ Лейлаки маҳалласига 20 тага яқин зарбалар берганини маълум қилганди.
“Исроилнинг Байрутга зарбаси нишони "Ҳизбуллоҳ"нинг юқори мартабали етакчиси, Ҳасан Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси Ҳошим Сафи ад-Дин бўлиши мумкин”, — дейилади хабарда.
"Аxios" хабарига кўра, зарба вақтида Сафи ад-Дин ерости бункерида бўлган.
Аввалроқ "The New York Times" газетаси Ҳошим Сафи ад-Дин ташкилот раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимидан сўнг "Ҳизбуллоҳ"нинг янги раҳбари бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Исроил Ливаннинг жанубида "Ҳизбуллоҳ" кучларига қарши қуруқликдаги операцияни 1 октябрда бошлади ва қўшни давлатни ҳаводан бомбардимон қилишда давом этмоқда. Бу ерда аллақачон мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, 90 мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Йўқотишларга қарамай, "Ҳизбуллоҳ" қуруқликдаги жангларни олиб бормоқда ва Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини уюштирмоқда.