https://sputniknews.uz/20241001/isroil-livan-operatsiya-45922695.html
ОАВ: Исроил Ливан жанубида операция бошлади
ОАВ: Исроил Ливан жанубида операция бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи билан боғлиқ нишонларга қарши чекланган ва мақсадли рейдлар бошлаганини маълум қилди. 27 сентябрь куни “Ҳизбуллоҳ”нинг бош котиби Ҳасан Насруллоҳ ва кўплаб юқори лавозимли қўмондонлар ҳалок бўлгани маълум қилинди.
2024-10-01T11:21+0500
2024-10-01T11:21+0500
2024-10-01T11:21+0500
дунёда
дунё янгиликлари
исроил
ливан
ҳизбуллоҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/01/45922263_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_2a200177cca7c62692a274741df3a885.jpg
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи билан боғлиқ нишонларга қарши чекланган ва мақсадли рейдлар бошлаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.Қайд этилишича, Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари ва артиллерияси ЦАХАЛ қуруқликдаги қўшинларига операция чоғида ёрдам бериб, ҳарбий объектларга зарба бермоқда.“Ynet” порталининг хабар қилишича, Исроил ҳарбий-сиёсат раҳбари Ливанда операциянинг янги босқичини ўтказишни маъқуллаган. Шу билан бирга, айрим вазирлар Тель-Авив Вашингтонни ўз режалари ҳақида хабардор қилганидан кейин Америка томонидан бу маълумотлар оммага сиздирилганини қоралаган.Кейин Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Ливандаги операцияни америкалик ҳамкасби Ллойд Остин билан муҳокама қилган.“Улар (вазирлар – таҳр.) Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати 7 октябрь куни Исроилнинг шимолий ҳудудларидаги каби ҳужумларни амалга ошира олмаслигини кафолатлаш мақсадида чегара бўйлаб ҳужумлар учун инфратузилмаларни йўқ қилиш зарурлиги борасида бир фикрга келишди”, - дейилади Пентагон баёнотида.Аввалроқ Исроил армияси Ливан билан чегарадош ҳудудларнинг бир қисмини ёпиқ ҳарбий ҳудуд деб эълон қилган эди.Россия ТИВ Ливандаги воқеалар ривожидан хавотир билдирдиИсроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги можаронинг кескинлашишиЛиван ва Исроил ўртасидаги чегарадаги вазият ўтган йил октябрида Ғазо секторида бошланган ҳарбий ҳаракатлардан буён таранглигича қолмоқда.17 ва 18 сентябрь куни Ливаннинг турли ҳудудларида аввалига пейжерлар, кейин эса рациялар бир вақтнинг ўзида портлаб кетганидан кейин вазият янада кескин тус олди.ОАВлар бу алоқа воситаларидан асосан “Ҳизбуллоҳ” аъзолари фойдаланганини ёзишди. Расмий маълумотларга кўра, 37 киши ҳалок бўлган, уч мингдан зиёд киши жароҳат олган. Ливан ҳукумати содир бўлган воқеадаги жавобгарликни Исроил зиммасига юклади. Тель-Авив бунга алоқадорлигини на тасдиқлади, на инкор этди.24 сентябрь куни Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жануби ва шарқидаги қишлоқларга ёппасига зарба берди. ЦАХАЛ Бош штаби “Шимол ўқлари” ҳужум операцияси бошланганини эълон қилди. Ливаннинг ўнлаб қишлоқлари ўқлар ёмғири остида қолди.Исроил зарбалари оқибатида 27 сентябрь куни “Ҳизбуллоҳ”нинг бош котиби Ҳасан Насруллоҳ ва кўплаб юқори лавозимли қўмондонлар ҳалок бўлгани маълум қилинди.“Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўз навбатида Исроилнинг шимолий ҳудудларига ракета зарбалари билан жавоб қайтармоқда.
https://sputniknews.uz/20240924/yangi-urush-45817061.html
ливан
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/01/45922263_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_6a8594cff96476a3c71b482c535723f9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
исроил ҳизбуллоҳ ливан уруш можаро маълумот янгилик
исроил ҳизбуллоҳ ливан уруш можаро маълумот янгилик
ОАВ: Исроил Ливан жанубида операция бошлади
Исроил ҳарбий-сиёсат раҳбари Ливанда операциянинг янги босқичини ўтказишни маъқуллаган.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи билан боғлиқ нишонларга қарши чекланган ва мақсадли рейдлар бошлаганини маълум қилди, деб
хабар бермоқда РИА Новости.
Қайд этилишича, Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари ва артиллерияси ЦАХАЛ қуруқликдаги қўшинларига операция чоғида ёрдам бериб, ҳарбий объектларга зарба бермоқда.
“Ynet” порталининг хабар қилишича, Исроил ҳарбий-сиёсат раҳбари Ливанда операциянинг янги босқичини ўтказишни маъқуллаган. Шу билан бирга, айрим вазирлар Тель-Авив Вашингтонни ўз режалари ҳақида хабардор қилганидан кейин Америка томонидан бу маълумотлар оммага сиздирилганини қоралаган.
Кейин Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Ливандаги операцияни америкалик ҳамкасби Ллойд Остин билан муҳокама қилган.
“Улар (вазирлар – таҳр.) Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати 7 октябрь куни Исроилнинг шимолий ҳудудларидаги каби ҳужумларни амалга ошира олмаслигини кафолатлаш мақсадида чегара бўйлаб ҳужумлар учун инфратузилмаларни йўқ қилиш зарурлиги борасида бир фикрга келишди”, - дейилади Пентагон баёнотида.
Аввалроқ Исроил армияси Ливан билан чегарадош ҳудудларнинг бир қисмини ёпиқ ҳарбий ҳудуд деб эълон қилган эди.
Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги можаронинг кескинлашиши
Ливан ва Исроил ўртасидаги чегарадаги вазият ўтган йил октябрида Ғазо секторида бошланган ҳарбий ҳаракатлардан буён таранглигича қолмоқда.
17 ва 18 сентябрь куни Ливаннинг турли ҳудудларида аввалига пейжерлар, кейин эса рациялар бир вақтнинг ўзида портлаб кетганидан кейин вазият янада кескин тус олди.
ОАВлар бу алоқа воситаларидан асосан “Ҳизбуллоҳ” аъзолари фойдаланганини ёзишди. Расмий маълумотларга кўра, 37 киши ҳалок бўлган, уч мингдан зиёд киши жароҳат олган. Ливан ҳукумати содир бўлган воқеадаги жавобгарликни Исроил зиммасига юклади. Тель-Авив бунга алоқадорлигини на тасдиқлади, на инкор этди.
24 сентябрь куни Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жануби ва шарқидаги қишлоқларга ёппасига зарба берди. ЦАХАЛ Бош штаби “Шимол ўқлари” ҳужум операцияси бошланганини эълон қилди. Ливаннинг ўнлаб қишлоқлари ўқлар ёмғири остида қолди.
Исроил зарбалари оқибатида 27 сентябрь куни “Ҳизбуллоҳ”нинг бош котиби Ҳасан Насруллоҳ ва кўплаб юқори лавозимли қўмондонлар ҳалок бўлгани
маълум қилинди.“Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўз навбатида Исроилнинг шимолий ҳудудларига ракета зарбалари билан
жавоб қайтармоқда.