Исроил “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Насруллоҳ ўлдирилганини эълон қилди

© РИА НовостиГенеральный секретарь ливанской шиитской политической партии и военизированной организации "Хезболла" Хасан Насрулла. Архивное фото
Генеральный секретарь ливанской шиитской политической партии и военизированной организации Хезболла Хасан Насрулла. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2024
Oбуна бўлиш
ЦАҲАЛ “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти етакчиси ва унинг асосчиларидан бири Ҳасан Насруллоҳ, шунингдек, “Ҳизбуллоҳ”нинг жанубий фронти қўмондони Али Карки ва бошқа қўмондонларни ўлдирди, дейилади хабарда.
TOШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ ташкилотнинг Байрутдаги қароргоҳига уюштирилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди, дея хабар берди Исроил мудофаа кучлари.
“Кеча ЦАҲАЛ “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти етакчиси ва унинг асосчиларидан бири Ҳасан Насруллоҳ, шунингдек, “Ҳизбуллоҳ”нинг жанубий фронти қўмондони Али Карки ва бошқа қўмондонларни ўлдирди”, — дейилади хабарда.
Бир кун аввал Байрутда ўнга яқин портлаш содир бўлди. Улар қаторида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Даҳия тумани марказидаги турар-жой бинолари остида жойлашган “Ҳизбуллоҳ”нинг асосий қароргоҳига аниқ ҳаво ҳужуми уюштирди.
Исроил расмийсига кўра, Тель-Авив ҳужумдан бир неча дақиқа олдин АҚШни бу ҳақида огоҳлантирган. Президент Жо Байден Вашингтон операция ҳақида билмаслигини ва унда иштирок этмаслигини айтган.

Ливан-Исроил можаросининг кескинлашуви

Ўтган йилнинг октябрь ойида Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Ливан ва Исроил чегарасидаги вазият кескинлигича қолмоқда. Ливан Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, отишмалар туфайли юз мингга яқин одам мамлакат жанубидаги уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Тель-Авивнинг хабар беришича, Исроил шимолининг 80 мингга яқин аҳолиси худди шундай вазиятга тушиб қолган.
Исроил ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2024
Исроил бош вазири Ливанга қарши тўлиқ куч билан ҳаракат қилишни буюрди
Янгиликлар лентаси
0