https://sputniknews.uz/20241003/uzbekistan-korxona-beltexindustry-2024-korgazma-45958610.html
Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари "BelTexIndustry 2024" кўргазмасида иштирок этмоқда
Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари "BelTexIndustry 2024" кўргазмасида иштирок этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Минскдаги энг йирик саноат кўргазмасида ўзбек матолари, тайёр кийим ва тўқимачилик маҳсулотлари, дизайнерлар коллекциялари намойиш этилмоқда.
2024-10-03T15:01+0500
2024-10-03T15:01+0500
2024-10-03T15:01+0500
жамият
беларусь
кўргазма
ўзбекистон
тўқимачилик
текстиль
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/03/45957424_0:27:870:516_1920x0_80_0_0_1bf54e9cf169d673eae01fe58bbb1efa.jpg
TOШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари "BelTexIndustry 2024" енгил саноат маҳсулотлари улгуржи савдоси 48-халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси матбуот хизмати хабар берди. Уюшма раҳбарияти 2-4 октябрь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган энг йирик саноат кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди. Бизнес дастури доирасида меҳнат унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш, меҳнат бозоридаги кадрлар тенденциялари, тўқимачилик бозорида муваффақиятли бизнес стратегияси, шунингдек, етакчи корхоналар раҳбарлари иштирокида бизнес учрашувлари ва компания тақдимотлари бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, ўзбекистонлик дизайнерлар мода кўргазмаларида қатнашмоқда.
беларусь
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/03/45957424_74:0:797:542_1920x0_80_0_0_09522dcd70c41892dc2e608bb9123981.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тўқимачилик корхоналари beltexindustry 2024 енгил саноат маҳсулотлари улгуржи савдоси 48-халқаро кўргазма ўзтўқимачиликсаноат
ўзбекистон тўқимачилик корхоналари beltexindustry 2024 енгил саноат маҳсулотлари улгуржи савдоси 48-халқаро кўргазма ўзтўқимачиликсаноат
Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари "BelTexIndustry 2024" кўргазмасида иштирок этмоқда
Минскдаги энг йирик саноат кўргазмасида ўзбек матолари, тайёр кийим ва тўқимачилик маҳсулотлари, дизайнерлар коллекциялари намойиш этилмоқда.
TOШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари "BelTexIndustry 2024" енгил саноат маҳсулотлари улгуржи савдоси 48-халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси матбуот хизмати
хабар берди. Уюшма раҳбарияти 2-4 октябрь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган энг йирик саноат кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.
“Кўргазмада Ўзбекистоннинг бир қанча йирик тўқимачилик корхоналари экспорт ҳажмини ошириш, стратегик ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш мақсадида матолар, тайёр тикувчилик ва тўқимачилик маҳсулотларини намойиш этмоқда”, — дейилади хабарда.
Бизнес дастури доирасида меҳнат унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш, меҳнат бозоридаги кадрлар тенденциялари, тўқимачилик бозорида муваффақиятли бизнес стратегияси, шунингдек, етакчи корхоналар раҳбарлари иштирокида бизнес учрашувлари ва компания тақдимотлари бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, ўзбекистонлик дизайнерлар мода кўргазмаларида қатнашмоқда.