Россиянинг инсонпарварлик ёрдами Байрутга етказилди

© РоссотрудничествоСамолет МЧС России с гуманитарной помощью. Архивное фото
Самолет МЧС России с гуманитарной помощью. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2024
Oбуна бўлиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг инсонпарварлик ёрдами бор самолёти Байрутга етиб келди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолёти Байрут халқаро аэропортига гуманитар ёрдам етказди, деб хабар берди РИА Новости.

“Ил-76"га ортилган озиқ-овқат, дори-дармон, чодирлар ва электр генераторлари каби инсонпарварлик юклари Ливан томонига ўтказилади. Самолётни Россиянинг Ливандаги элчиси Александр Рудаков ва Ливан атроф-муҳит вазири Насер Ясин кутиб олди”, — дейилади хабарда.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, гуманитар операция Россия Федерацияси президентининг топшириғига мувофиқ ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари топшириғига биноан амалга оширилган.
“Ил-76 махсус самолёти умумий оғирлиги 33 тонна бўлган, жумладан, озиқ-овқат, асосий эҳтиёжлар, дори-дармон ва кўчма электр станцияларини ўз ичига олган инсонпарварлик юкини етказиб берди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Россия томони Ливаннинг Москвадаги элчихонасини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолётини Ливанга гуманитар ёрдам юки билан жўнатиш режалари ҳақида хабардор қилгани маълум қилинган эди. Москвадаги элчи Шауки Бу Нассар Россия томонига кўрсатган ёрдами учун катта миннатдорчилик билдириб, Ливан ҳозирда бундай ёрдамга муҳтож эканини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0