Россия Ливанга инсонпарварлик ёрдами юборади

© МЧС РоссииМЧС России доставит 27 тонн гуманитарного груза для населения сектора Газа.
МЧС России доставит 27 тонн гуманитарного груза для населения сектора Газа. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2024
Oбуна бўлиш
Ливанга Россиянинг инсонпарварлик ёрдами ортилган ФВВ самолёти юборилади.
TOШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Россия томони Ливаннинг Москвадаги элчихонасини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолётини Ливанга гуманитар ёрдам юки билан жўнатиш режалари ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Москвадаги элчи Шауки Бу Нассар маълум қилди.
Айтилишича, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов элчига яқинда бўлиб ўтган учрашувда самолётнинг жўнаб кетиши режалаштирилгани ҳақида маълум қилди.
"Жаноб Богданов менга пайшанба куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг самолёти Ливанга учиб, турли инсонпарварлик ёрдами ва тиббий буюмларни етказиб беришини айтди", — деди элчи.
Бу Нассар Россия томонига кўрсатган ёрдами учун катта миннатдорчилик билдириб, Ливан ҳозирда бундай ёрдамга муҳтож эканини таъкидлади.
Израиль наносит удар по Бейруту  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2024
ОАВ: Исроил Ливан жанубида операция бошлади
Янгиликлар лентаси
0