Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни огоҳлантирди

© Sputnik / Vladimir Vyatkin / Медиабанкка ўтишФлаг Израиля
Флаг Израиля  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчихонаси ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киришни тавсия қилди.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги ракета ҳужумлари муносабати билан фуқароларни тезкор эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.
Ўзбекистон элчихонаси ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киришни тавсия қилди. Шунингдек, Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб бориш, Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилишга чақирди.
“Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг. Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси телефонлари орқали мурожаат қилинг”, — дейилади хабарда
Фавқулодда ёрдам телефонлари : 03-672-2466, 03-672-237, 03-758-5075, 03-758-5076.
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054 485 1397
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Израиль наносит удар по Бейруту  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2024
ОАВ: Исроил Ливан жанубида операция бошлади
Янгиликлар лентаси
0