Ўзбекистон Хитой билан атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ҳамкорлик қилади

© Министерство сельского хозяйстваФлаги Узбекистана и Китая
Флаги Узбекистана и Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Хитой билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилинади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган.
Президент “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
“Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди”, — дейилади ҳужжат матнида.
Битим 2024 йил 24 январда Пекинда имзоланган.
Унга кўра, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Железнодорожные цистерны для транспортировки топлива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2024
Ўзбекистонда ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади
Янгиликлар лентаси
0