https://sputniknews.uz/20240926/uzbekistan-mazut-taqiq-45838855.html
Ўзбекистонда ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади
Ўзбекистонда ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади
Sputnik Ўзбекистон
2030 йилдан ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади. 26.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-26T09:00+0500
2024-09-26T09:00+0500
2024-09-26T12:41+0500
жамият
ўзбекистон
янги қарор
кўмир маҳсулоти
чанг бўрони
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1a/45846690_1:0:300:168_1920x0_80_0_0_4ce2d570bc419dc8d934d938fc14e392.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган.Президент “Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.Ҳужжатга кўра, Марказий Осиё давлатлари билан муҳокама қилган ҳолда Яшил Марказий Осиё фонди ва Марказий Осиё иқлим масалалари марказини ташкил этишнинг концептуал асослари ишлаб чиқилади.Тошкент шаҳрига туташ туманлардаги 1,2 мингдан ортиқ иссиқхоналарда фойдаланилаётган кўмир ёқилғисининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади ҳамда бундай ускуналарни ўрнатиш учун иссиқхона хўжаликларига субсидия ажратиш механизми жорий қилинади.2025–2030 йилларда Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларидаги жами 441 гектар ер майдонларида “яшил белбоғ” ва “яшил боғлар” ташкил қилинади.2028 йилдан “Евро – 4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш босқичма-босқич чекланади.Шунингдек, Ўзбекистонда чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024–2030 йилларга мўлжалланган миллий дастур тасдиқланди.Қуйидагилар Миллий дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг 12 та туманида фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлаштирилган кичик станцияларни ўрнатиш ишлари бошланади.2026 йил 1 январдан Тошкентда ўрнатилган махсус монитор ва таблоларда мажбурий равишда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ҳамда гидрометеорологик маълумотлар эълон қилиб борилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1a/45846690_39:0:263:168_1920x0_80_0_0_3f02337d7ecd23e262971799dc8d50a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, янги қарор, кўмир маҳсулоти, чанг бўрони, электр энергияси
жамият, ўзбекистон, янги қарор, кўмир маҳсулоти, чанг бўрони, электр энергияси
Ўзбекистонда ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади
09:00 26.09.2024 (янгиланди: 12:41 26.09.2024) 2030 йилдан ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда
назарда тутилган. Президент “Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Марказий Осиё давлатлари билан муҳокама қилган ҳолда Яшил Марказий Осиё фонди ва Марказий Осиё иқлим масалалари марказини ташкил этишнинг концептуал асослари ишлаб чиқилади.
“2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади”, — дейилади ҳужжат матнида.
Тошкент шаҳрига туташ туманлардаги 1,2 мингдан ортиқ иссиқхоналарда фойдаланилаётган кўмир ёқилғисининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади ҳамда бундай ускуналарни ўрнатиш учун иссиқхона хўжаликларига субсидия ажратиш механизми жорий қилинади.
2025–2030 йилларда Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларидаги жами 441 гектар ер майдонларида “яшил белбоғ” ва “яшил боғлар” ташкил қилинади.
2028 йилдан “Евро – 4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш босқичма-босқич чекланади.
Шунингдек, Ўзбекистонда чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024–2030 йилларга мўлжалланган миллий дастур тасдиқланди.
Қуйидагилар Миллий дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
чанг ва қум бўронлари олдини олиш ва оқибатларини юмшатишда илғор технологияларни жорий этиш ҳамда ҳудудларда яшил қопламаларни кенгайтириш;
2028 йилгача кучли чанг бўронлари ҳосил бўлиш суръатларини ҳозирги ҳолатига нисбатан 50 фоизга қисқартириш.
2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг 12 та туманида фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлаштирилган кичик станцияларни ўрнатиш ишлари бошланади.
2026 йил 1 январдан Тошкентда ўрнатилган махсус монитор ва таблоларда мажбурий равишда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ҳамда гидрометеорологик маълумотлар эълон қилиб борилади.