"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли 5 йил ичида қурилади — Ақилбек Жапаров

© Sputnik / Павел ЛьвовРабочие на строительстве железнодорожной ветки
Рабочие на строительстве железнодорожной ветки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2024
Oбуна бўлиш
Ақилбек Жапаров темир йўл қурилиши тугагандан сўнг истиқболлар очилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Расмийларга кўра, "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўли беш йил ичида қурилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik Қирғизистон.
Жапаров “Иқтисодий тафаккур тараққиёти: тадқиқотлар ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда сўзга чиқди.
У ушбу йирик лойиҳани амалга ошириш аллақачон бошланганини эслатди. Айтилишича, Қирғизистон боши берк кўчада ва миллиард долларлик Хитой бозорига транзит йўллари билан боғланмаган.

“Темир йўл қурилиши тугагандан сўнг истиқболлар очилади, бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича, у яқин беш йил ичида қурилади”, — дея қўшимча қилди Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.

"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли концессия асосида қурилади
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида Пекинда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини биргаликда илгари суриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган эди.
Узбекистан запустил новый контейнерный поезд в ЕС через Закавказье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2024
“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли қачон қурилиши маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0