https://sputniknews.uz/20240613/khitoy-kyrgyziston-uzbekiston-temir-yol-44351474.html
“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли қачон қурилиши маълум бўлди
“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли қачон қурилиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Темир йўл Шанхай ва Париж ўртасидаги энг қисқа йўлга айланади.
2024-06-13T12:19+0500
2024-06-13T12:19+0500
2024-06-13T12:19+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
қирғизистон
темир йўл
акилбек жапаров
садир жапаров
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/13/30858927_0:0:1009:568_1920x0_80_0_0_89f1918bdc33902f47e6d3008dcd0df9.jpg
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Август ойида уч давлат раҳбарлари иштирокида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik Қирғизистон.Унинг сўзларига кўра, бу йўл Шанхай ва Париж ўртасидаги энг қисқа йўлга айланади. Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида Пекинда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини биргаликда илгари суриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган эди. Қирғизистон президентининг сўзларига кўра, уч томоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан 2023 йил ўрталаригача лойиҳанинг тўлиқ техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш якунланди. Қирғизистон раҳбари Евроосиё маконида муҳим қитъа кўпригининг яратилиши халқларга катта фойда келтиришини таъкидлади. Айтилишича, бу лойиҳа уч давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик рамзига айланади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қайд этганидек, мазкур темир йўл Хитойни Ўзбекистон билан боғловчи энг қисқа қуруқлик йўлига айланади. Келгусида ушбу йўл республикага истиқболли Трансафғон йўлаги орқали Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларининг кенг бозорларига чиқиш имконини беради. Битимга мувофиқ, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон йўналиши бўйлаб ўтади.
https://sputniknews.uz/20240610/china-kyrgyzstan-uzbekistan-temir-yol-kontsessiya-44323021.html
ўзбекистон
хитой
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/13/30858927_2:0:826:618_1920x0_80_0_0_9b3f4beecb3da4e0c26db517abaf4257.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
темир йўл шанхай хитой–қирғизистон–ўзбекистон темир йўли
темир йўл шанхай хитой–қирғизистон–ўзбекистон темир йўли
“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли қачон қурилиши маълум бўлди
Темир йўл Шанхай ва Париж ўртасидаги энг қисқа йўлга айланади.
TOШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Август ойида уч давлат раҳбарлари иштирокида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жапаров маълум қилди, деб ёзмоқда
Sputnik Қирғизистон. Унинг сўзларига кўра, бу йўл Шанхай ва Париж ўртасидаги энг қисқа йўлга айланади.
“Буюк ипак йўли тикланмоқда. Молиявий модел аниқланди, қурилиш учун маблағ топилди. Бу лойиҳа биз учун — ҳаёт йўли”, — деди Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида Пекинда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини биргаликда илгари суриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган эди.
Қирғизистон президентининг сўзларига кўра, уч томоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан 2023 йил ўрталаригача лойиҳанинг тўлиқ техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш якунланди. Қирғизистон раҳбари Евроосиё маконида муҳим қитъа кўпригининг яратилиши халқларга катта фойда келтиришини таъкидлади. Айтилишича, бу лойиҳа уч давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик
рамзига айланади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қайд этганидек, мазкур темир йўл Хитойни Ўзбекистон билан боғловчи энг қисқа қуруқлик йўлига айланади. Келгусида ушбу йўл республикага истиқболли Трансафғон йўлаги орқали Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларининг кенг бозорларига чиқиш имконини беради. Битимга мувофиқ, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон йўналиши
бўйлаб ўтади.