Мирзиёев “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли битими иштирокчиларига табрик йўллади

© Пресс-служба президента УзбекистанаЛокомотив на железнодорожном мосту через реку Амударья в Каракалпакстане.
Локомотив на железнодорожном мосту через реку Амударья в Каракалпакстане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2024
Oбуна бўлиш
Мирзиёев ушбу муҳим инфратузилма лойиҳасини амалга ошириш бошланаётгани кенг минтақада иқтисодий ва транспорт жиҳатидан боғлиқликни кучайтиришга қаратилган тарихий воқеа эканлигини алоҳида таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Пекинда 6 июнь куни уч давлат транспорт вазирлари “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини биргаликда илгари суриш бўйича ҳамкорлик битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ушбу тадбир иштирокчиларига видеомурожаат йўллади, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Мирзиёев ушбу муҳим инфратузилма лойиҳасини амалга ошириш бошланаётгани кенг минтақада иқтисодий ва транспорт жиҳатидан боғлиқликни кучайтиришга қаратилган тарихий воқеа эканлигини алоҳида таъкидлади.
“Мазкур темир йўл Хитойни минтақамиз билан боғловчи энг қисқа қуруқлик йўлига айланади. Келгусида ушбу йўл бизнинг мамлакатларимизга истиқболли Трансафғон йўлаги орқали Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларининг кенг бозорларига чиқиш имконини беради”, – деди президент.
Лойиҳанинг амалга оширилиши оқибатида вужудга келадиган иқтисодий самара янги корхоналар ва ўн минглаб иш ўринлари яратилиши, ўзаро савдо ҳажми каррасига ошиши, саноат кооперацияси кенгайиши, инвестициявий жозибадорлик ўсиши ва энг муҳими – аҳоли турмуш даражаси ошишида намоён бўлади.
Битимга мувофиқ, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли Қашғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон йўналиши бўйлаб ўтади.
Мутахассисларнинг қайд этишича, юк ташиш йиллик ҳажми 15 миллион тоннагача етиши мумкин, товарларни якуний истеъмолчиларга етказиш муддати эса 7 кунга қисқаради. Бундан ташқари, замонавий транзит ва логистика инфратузилмаси, омборхоналар ва терминаллар яратилади.
Подписание соглашения по строительству ж/д Китай — Кыргызстан — Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2024
Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон ўртасида темир йўл қурилиши бўйича шартнома имзоланди
Янгиликлар лентаси
0